Саудия Арабистони ҳукумати мусиқа институтини ташкил қилишда иштирок этишга мисрлик машҳур скрипкачи, институт ўқитувчиларидан бирига айланиши кўзда тутилаётган Махмуд Срурни таклиф қилди.
Таълим муассасасида 200 киши таълим олиши кутилмоқда, лекин ҳозирнинг ўзида ўқиш учун ариза топширганлар сони минг кишидан ошиб кетди.
Эслатиб ўтамизки, саудиялик консерватив руҳдаги илоҳиёт мутахассисларининг маълум бир қисми яқин вақтларгача мусиқани «ҳаром» деб атарди. Шундай бўлса ҳам, охирги пайтларда қиролликда мусиқага бўлган қарашларда жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда.