loader
Foto

Муслима қизнинг жинсий ҳаёт ҳақидаги китоби

«Мусулмон аёл учун секс бўйича дарслик: ақл бовар қилмайдиган яқинлик бўйича ҳалол қўлланма» (The Muslimah Sex Manual: A Halal Guide to Mind Blowing Sex) китобининг Умм Мулязат тахаллусини олган муаллифи ҳикоя қилишича, бундай қўлланма ёзиш фикри унга турмушга чиққанидан сўнг эри билан жинсий ҳаёт борасида жиддий муаммоларга дуч келган андишали бир ёш мусулмон аёл билан суҳбат қурганидан кейин келган, деб хабар беради The Guardian.

Умм Мулязатнинг сўзларига қараганда, художўй оилаларда ўсиб, тарбия топган кўплаб яхши фазилатларга бой ва жинсий яқинлик ҳақида умуман тасаввурга ҳам эга бўлмаган мусулмон қизлар «катталар ҳаёти»га мослашишда қийинчиликларга дуч келади, чунки бу масалада катта ёшдаги аёллар ёки мутахассислар билан маслаҳатлашишдан уялади.

Дин қонун-қоидаларига мувофиқ никоҳсиз яқинлик қилишга йўл қўйиб бўлмаслиги борасидаги фикрларни шубҳа остида ҳам қолдирмаган ҳолда, америкалик ёзувчи ўзининг қўлланмасида жинсий ҳаёт алифбосини батафсил ёритиб берди ва эр-хотиннинг иккаласи учун шариат меъёрларини бузмасдан қандай қилиб ёқимли қилиш мумкинлигини тушунтирган.

«Мен кўп ижобий жавоблар оляпман, лекин норозилик кайфиятидаги ва ҳатто ошкора қабиҳ сўзлар ҳам янграмоқда. Бир аёл қизлар буларнинг ҳаммасини онасидан ўрганиб олиши мумкинлигини айтган. Лекин мен она ўз қизи билан бундай нозик мавзуларда очиқ-ойдин суҳбатлашишига шубҳа билдираман», -деди Умм Мулязат.