loader
Foto

Украина қарши ҳужумдан олдин яна юз минглаб ўқ-дориларни олди

Жанубий Кореядан келган бундай кўпа снарядлар, АҚШ ҳарбийларининг фикрига кўра, Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужумини янада кучли ва самарали қилади.



Узоқ ва машаққатли музокаралардан сўнг Жанубий Корея Қўшма Штатларнинг кўндиришига берилиб, Украинага катта миқдорда артиллерия ўқ-дориларини етказиб бера бошлади. Американинг нуфузли The Wall Street Journal  нашри ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Украина армиясига снарядларни етказиб бериш ҳам АҚШ орқали амалга оширилади.

Келаётган маълумотларга кўра, Жанубий Корея Украинага юз минглаб артиллерия снарядларини етказиб беришни бошлаган. Бундай йирик партиялар, америкалик ҳарбийларнинг фикрига кўра, Украина қарши ҳужумини янада кучли ва самарали қилади.

Манбаларнинг таъкидлашича, Сеул ва Вашингтон ўртасидаги махфий келишув Жанубий Корея снарядларни АҚШга ўтказиш схемасини назарда тутади, шундан сўнг Америка расмийлари Украинага етказиб беришни ташкил қилади. Оқ уй маъмурияти журналистнинг сўровига жавобан ҳар қандай изоҳ беришдан бош тортди. Жанубий Корея расмийлари ҳам баёнотларини қайтариб олди.

Журналистларнинг қайд этишича, Жанубий Корея снарядларни етказиб бериш бўйича сўровларга қаршилик кўрсатган, бироқ Жанубий Корея президентининг Вашингтонга ташрифидан сўнг вазият Украина фойдасига тубдан ўзгарган.

Аввалроқ, Японияда бўлиб ўтган G7 саммитида Байден Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилган эди.