Файласуф Александр Дугин Тожикистондан инспекция ҳақидаги хабарлардан сўнг тожиклар ва Россиядаги бошқа меҳнат муҳожирларига маслаҳат берди. Файласуф муҳожирларга 8 банддан иборат маслаҳат берди.
Файласуф ва мутафаккир Александр Дугин ўзининг Telegram-каналида бу мамлакатдан Россияга инспекция жўнатилгани ҳақидаги хабардан сўнг Тожикистон фуқароларига маслаҳатлар берди.
Царьград хабар қилишича, Тожикистон меҳнат, муҳодирлик ва бандлик вазирлиги Россиянинг энг йирик шаҳарлари: Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Уфага инспециялар жўнатади. Мақсад – уларнинг ватандошлари ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинаётган, тожик гастарбайтерлари руслар томонидан хафа қилинмаётганини текшириш. Бу масала, хабар қилишларича, шахсан президент Эмомали Рахмон томонидан назоратга олинган.
Дугиннинг маслаҳатлари 8 банддан иборат:
Тожиклар, яъни ажойиб ва қадимий Эрон халқи учун сценарий бор. Ҳамма рус тилини ўрганади, Блок ва Клюевни ёддан ўқийди, православиени қабул қилади, болаларни чўқинтиради, уйланади, рўза тутади ва урушда жасорат билан Ватанини ҳимоя қилади. Буюк Ҳинд-Европа халқига ярашадиган тарзда", - дея таъкидлади рус мутафаккири.
Дугин, шунингдек, тожикларга фронтдан қайтгач, "Буюк Россия олдидаги қарзларини тўлаб, фуқаролар ва ўзини ҳурмат қиладиган одамлар каби яшаш ва ишлашни маслаҳат берди. Бу муносиб ва тўғри."
Бундай қилишни хоҳламасалар – бошқача тарзда умуман бўлмайди, - хулоса қилади Дугин Россияда тожиклар ва бошқа меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ вазият туфайли.