loader
Foto

Ўзбекистонда «УАЗ» автомобиллари йиғилади

РИА “Новости” хабар беришича, Россияда ишлаб чиқариладиган «УАЗ» автомобиллари Ўзбекистонда йиғилади. Тошкент вилояти «Чирчиқ» технопарки матбуот хизмати ушбу режалар ҳақида маълум қилди. Хабарда айтилишча, технопарк раҳбарияти УАЗ вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган.

Россия делегацияси аъзоларининг яқинда Чирчиққа ташрифи чоғида уларга технопарк фаолияти ва унинг резидентлари имкониятлари ҳақида маълумот берилди. "Чирчиқ" кимё-саноат технопарки қурилиши ўтган йилнинг баҳорида Қозоннинг "Химград"технополиси иштирокида бошланган. УАЗ ўз автомобилларини йиғиш учун Ўзбекистонни кўриб чиқаётган ягона Россия компанияси эмас. Аввалроқ «АвтоВАЗ» раҳбари Максим Соколов шунга ўхшаш режаларни эълон қилганди.