loader
Foto

Чеченистонда Россиянинг ғалабасида мусулмонларнинг манфаати энг катта эканлигига изоҳ берилди

Украина майдонида рўй бераётган Ғарб билан қарама-қаршиликда Россиянинг ғалабасидан дунё бўйлаб мусулмонлар ҳаммадан кўпроқ манфаатдор, деди, Чеченистон раҳбарининг маслаҳатчиси Адам Шаҳидов.

Унинг таъкидлашича, Россия бугун одамларнинг насли айнишишига олиб келадиган бузилган қадриятлар билан алмаштиришга ҳаракат қилаётган Ғарб позициясига қарши ҳаракат йўлида анъанавий умуминсоний қадриятларни ҳимоя қиляпти. Шаҳидовнинг сўзларига кўра, ҳеч қандай ҳолатда ҳам Россиянинг мағлуб бўлишига йўл қўймаслик керак, чунки бу ҳолатда Ислом издошлари энг кўп зарар кўради.

"Оила институти вайрон бўлади, барча ахлоқсизлик сўз эркинлиги шиори остида тарқалади, диний зиёратгоҳларнинг дахлсизлиги йўқолади",–дея “Грозный-информ” унинг сўзларидан иқтибос келтиради. У ёвуз кучларнинг хизматкорларига қарши раҳм-шафқат бўлмаслигини қўшимча қилди.