loader
Foto

Туркистонда Аҳмад Яссавий мақбарасини портлатишга уриниш бўлди

Қозоғистон жанубидаги Туркистон шаҳрида жойлашган Аҳмад Яссавий мақбарасини портлатишга уриниш мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши йиғилишида қўмита раиси ўринбосари Руслан Сейсембаев маълум қилди.



    “Бу даврда Қозоғистоннинг ўзида ҳам террорчилик хавфи кучаймоқда. Ҳар йили камида иккита терактнинг олди олиняпти. Фақат шу йилнинг ўзида Туркистонда Хўжа Аҳмад Ясавий мақбарасида қўлбола портловчи қурилмани ишга туширишга уринишлар тайёргарликнинг дастлабки босқичида тўхтатилди, шунингдек, Остонадаги одамлар гавжум жойларда қуролли ҳужум уюштирилишининг олди олинди”, дейди Сейсембаев.



Унинг сўзларига кўра, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар учун террорчилик таҳдидларининг шаклланиши бир неча доминант омиллар таъсирида содир бўлади.



Маълумот учун, бугун, 8 сентябрь куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.