loader
Foto

Қозоғистон минтақавий озиқ-овқат етказиб берувчи хабга айланишга тайёр

БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаган Қ. Тоқаев Транскаспий халқаро транспорт йўлагидан фойдаланиш глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашгаҳисса қўшишини таъкидлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.



    “Бизга ривожланиш ҳуқуқини таъминлаган ҳолда жаҳондаги долзарб муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшадиган янги ставкалар керак. Бунинг учун Жаҳон Савдо Ташкилоти тамойиллари ва қоидаларига асосланган очиқ, шаффоф ва инклюзив кўп томонлама савдо тизими зарур. Шу билан бирга, глобал озиқ-овқат хавфсизлигининг янада мукаммал тизимини яратиш ҳақида ўйлашимиз керак. Ўтган йили дунё аҳолисининг қарийб 10 фоизи очарчиликка дуч келди”, – деди Давлат раҳбари.



Бу муаммонинг ечими сифатида Президент озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт-импорт қилиш ҳажми билан боғлиқ эркин ахборот алмашинувини жонлантириш ташаббуси билан чиқди.



    “Биз биргаликда халқаро ҳамжамият томонидан озиқ-овқат инқирозига қарши чораларни молиялаштиришнинг шаффоф мониторингини таъминлашимиз керак. Қозоғистон минтақавий озиқ-овқат етказиб берувчи хабга айланишга тайёр. Бунинг учун бизда барча зарур ресурслар, инфратузилма ва логистика мавжуд. Мамлакатимиз аллақачон Европа ва Осиё ўртасида қуруқлик орқали юк ташишнинг ишончли манзили саналади. “Ўрта йўлак” деб номланган Транскаспий халқаро транспорт йўналиши Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муносабатларни сезиларли даражада мустаҳкамлаши мумкин. Бу транспорт йўналиши муҳим бозорлар ўртасидаги савдо тезлигини оширади ва денгиз орқали юк ташиш вақтини қарийб икки баробарга қисқартиради”, — деди Президент.



Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қуръоннинг ёқиб юборилиши юзасидан баёнот берди.