loader
Foto

Ижозат

Ижозатнинг таърифи:Шайх шогирдининг хадисларни оғзаки ёки ёзма равишда ривоят килишига рухсат бермоғидир.

Бу йулнинг куриниши куйидагича:

Шайх шогирдларидан бирига, мисол учун: «Сахих Бухорий»ни мендан ривоят килишингга изн бердим», дейди.

Ижозатнинг турлари

Ижозатнинг турлари куп. Биз куйида улардан бештасини зикр киламиз:

1.Шайхнинг муайян кишига муайян нарсада ижозат бериши.

Мисол учун, шайх муайян бир шогирдига: «Сахих Бухорий»ни ривоят қилишингга ижозат бердим», дейди. Бу тур муновала йули билан берилмайдиган ижозатларнинг энг олий мартабаси хисобланади.

2.Шайхнинг муайян кимсага муайян булмаган нарсада ижозат бериши.

Яъни шайх муайян бир шогирдига: «Эшитган хадисларимни ривоят килишингга ижозат бердим», дейди.

3.Шайхнинг муайян булмаган кимсага муайян булмаган нарсада ижозат бериши.

Масалан, шайх: «Замондошларимга эшитган хадисларимни ривоят килишларига ижозат бердим», дейди.

4.Шайхнинг номаълум нарсага ёки номаълум кишига ижозат бериши.

Масалан, шайх «Сунан» китобларидан бир канчасини ривоят қила туриб, улардан бирини тайин килмасдан: «Сунан» китобларида ижозат бердим», дейди ёки Мухаммад ибн Холид Дамашқий исмли бир канча ровийлар була туриб: «Мухаммад ибн Холид Дамашкийга ижозат бердим», дейди.

5.Шайхнинг мавжуд булмаган кишига ижозат бериши.

Шайх ижозат бераётган мавжуд булмаган (хали туғилмаган одам) мавжудга (хозир бор одамга) тобеъ булиши мумкин. Масалан: «Фалончига ва унинг туғилажак зурриётига ижозат бердим», дейди. Шайх хали туғилмаган одамга мустакил равишда хам ижозат бериши мумкин. Масалан: «Фалончидан туғилажак зурриётларига ижозат бердим», дейди.

Ижозатнинг хукми

Ижозатнинг биринчи тури хақида айтилган энг туғри гaп жумхур уламоларнинг фикрлари булиб, у орқали олинган хадисни ривоят килиш ва унга амал килиш жоиздир. Бир гурух олимлар, шунингдек, имом Шофеъийдан нақл килинган икки ривоятнинг бирида «жоиз эмас» дейилган. Ижозатнинг колган турларининг жоиз ёки жоиз эмаслиги туғрисида катта ихтилоф бор. Нима булганда хам, ижозат йули билан ривоят килиш таҳаммулнинг энг заиф йулидир.

Адо этиш лафзлари

1.Ровий: «Фалончи менга ижозат берди», дейди.

2.Самоъ ва кироат ибораларига боглик холда адо этиш хам мумкин. Мисол учун: «Бизга ижозат йули билан хадис айтиб берди» ёки «бизга ижозат йули билан хабар берди», дейди.

3.Мутааххир олимларнинг истилохида «анбаъано» ибораси билан ифодалайди. Абул Аббос Валид ибн Маъмарий «Ал-Вижаза фи тажвизил ижаза» деган аса-рида мана шу иборани танлаган.

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуфнинг

Мусталаҳул ҳадис китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР