loader
Foto

Фотир сураси 7-8 оятлар

Кофир булган кимсалар учун қаттик, азоб бордир. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун эса мағфират ва улуғ мукофот (жаннат) бордир.

Ушбу ояти каримада ҳак таоло энг ашаддий душман булган шайтонни дўст деб билиб, Хак Динга кофир булган кимсалар учун Охират диёрида жуда каттик, азоб борлиги хакида огохлантириб, аксинча, шайтон хизбига кирмасдан Оллох таолога иймон келтирган ва Унинг Амрига итоат этиб, буюрган солих, амалларини қилган муминларга эса билиб-билмасдан қилган гунохлари кечирилиши ва Улуғ Мукофот - жаннатларга эришишлари хакида хушхабар беради.

Ахир (қилган) хунук иши узига чиройли кўриниб, уни гўзал (амал) деб ўйлаган кимса (Оллох, Хак Йулга хидоят килган инсон каби булурми)?! Зотан, Оллох Ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Бас, (эй Мухаммад алайхиссалом), жонингиз уларнинг (иймон келтирмаганлари) устида хасрат-надоматлар чекиб кетмасин. Албатта Оллох уларнинг қилаётган хунарларини билгувчидир.

Ояти карима бенихоя катта бир Хақикатни баён килади: инсон канчалар аклли, фаросатли булмасин, айрим ишларда, хусусан, Хак билан ботилни ажратишда, Туғри Йул кайси-ю залолат нима эканлигини танишда - агар Оллох унга хакни хак, ботилни ботиллигини курсатиб куймаса, бошкача айтганда, Туғри Йулга хидоят килмаса, - албатта ёмон-хунук ишни чиройли, чиройли амални хунук деб тураверар экан, куфрни иймон деб, иймонни адашиш деб даъво килаверар экан. Хак таоло эса, факат Узи хохлаган инсонларни - Унинг Илми азалийсида хидоят килинишга лойик булган инсонларни хидоят килар, уларга нима хак, нима ботил эканлигини куфсатиб куяр, аммо уз зийнат-табиатлари билан хидоятга нолойик булган кимсаларни эса, Хак таоло Узининг хохиш-иродаси билан йулдан оздириб куяр, бас, уларнинг хамма нарсага етган акллари Хак билан ботилни ажратиб олишда оксаб, окни кора, корани ок деб, куфрни Исломдан афзал билиб юраверар эканлар. Шунинг учун Жаноби Хак, Пайгамбар алайхиссаломга хитоб қилиб, кавмлари Куръони Каримни Хак, Каломуллох, деб иймон келтирмасалар сабр қилиш лозимлигини, уларнинг иймонсизликларидан ранжиб, сиқилиб узларини ўтдан-чукка урмасликлари кераклигини таълим беради ва бу билан у зотнинг зиммаларига юкланган вазифа албатта ҳар бир одамни Туғри Йулга хидоят қилиш эмас, балки барчага Хидоят Йулини курсатиш эканлигини, уларни хидоят қилиш ёки залолатга кетказиш эса, Ёлгиз Оллох таолонинг Кулидаги иш эканини уқтиради. Бу хакда бошқа оятларда ҳам айтилган: “(Эй Мухаммад алайхиссалом), агар Сиз у (мушрик)ларнинг хидоят топишларига ташна булсангиз, бас, (билингки), Оллох, Узи йулдан оздирадиган кимсаларни харгиз хидоят қилмас ва улар учун бирон ёрдамчи хам булмас”. (Haҳл сураси, 37-оят).

Дарҳақиқат, Хазрати Расулуллох, соллоллоху алайхи ва саллам Макка ахлини Хак, Йулга даъват қилиб Оллох субхонаху ва таоло томонидан нозил булган Куръон оятларини уқиб берар эканлар, уларнинг хар бири Дини Исломни кабул қилиб Хидоят Йулига киришини жуда-жуда хохлар, аммо хаётда бунинг аксини куриб, уларнинг уз ширкларида оёк тираб турганларидан, Тугри Йулга юришни хеч хохламаётганларидан бехад ғам-ғуссага ботар эдилар. Шунда Хак таоло Уз Элчисига таскин-тасаллий бериб ушбу оятни нозил килди ва Оллох адаштириб куйган кимсалар хеч качон Тугри Йулга юрмасликлари, уларга хеч ким ёрдам хам бера олмаслиги хакида хабар берди. Бу хакда мана бу оятларда хам айтилган:“Кимни Оллох адаштириб куйса, унинг учун бирон хидоят қилгувчи булмас. (Оллох) ундайларни уз тугёнларида адашиб-улоқиб  юрган холларида тарк қилур”. (Аъроф сураси, 186-оят).

“(Эй Мухаммад алайхиссалом), аниққи, Сиз узингиз суйган кишиларни ҳидоят кила олмассиз, лекин Оллох Узи хохлаган кишиларни хидоят килур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхширок Билгувчидир”. (Касос сураси 56-оят).

Шайх Алоуддин Мансурнинг

Қуръони Азим тафсири китобидан