loader
Foto

Хамас операцияси ўз жонига қасд қилишнинг бир шаклига ўхшайди

«Маълум бир тактик муваффақиятларга қарамай, Хамас операцияси ўз жонига қасд қилишнинг бир шаклига ўхшайди - Исроил ва Фаластин маъмуриятининг ҳарбий имкониятларини таққослаб бўлмайди ва ҳатто ядро қуролини ҳисобга олмаганда ҳам, Исроил армияси Ғазони қисқа муддат ичида Хиросимага айлантиришга қодир».

Бу шуни англатадики, ХАМАС ё ақлдан озган ёки ҳомийларидан биридан бундай ҳаракатларга журъат учун уларга ҳеч нарса бўлмаслигига тегишли кафолатлар олган ("кафиллар" кафолатларни бажарадими ёки йўқми  - бу алоҳида савол). Аммо ким ХАМАСни ва-банк ҳаракатларга киришишга ишонтирадиган кучли ҳомий бўлиши мумкин? Эронми? Аммо Эрон, гарчи кучли давлат бўлса-да, ўзи ҳимояга муҳтож, чунки у ўз вазн тоифасидаги маҳаллий минтақавий кучлар – Саудия Арабистони, Туркия ва ўша Исроил билан ҳам, дунёнинг қудратли давлати АҚШ билан ҳам қаттиқ қарама-қаршиликда. Бу шуни англатадики, можарони битта ўйинчи бошлаши мумкин эмас - "бошқа" томонда ҳам қандайдир коалиция ҳаракат қилиши керак эди.

Энг яқин гумондорлар эса "Бир камар, бир йўл" лойиҳасининг дирижёрлари. Ўзингиз ўйлаб кўринг: Ҳиндистон-Саудия Арабистони-Исроил-Европа иқтисодий коридори очилиши эълон қилинганига бир ой ҳам бўлгани йўқ, бу ҳақда ташаббускорлар (ва бу биринчи навбатда АҚШ) бу "Бир камар, бир йўл" лойиҳасининг бевосита рақобатчиси эканлигини яширишмади.

Эслатиб ўтамиз, "Бир камар, бир йўл" лойиҳасига миллиардлаб эмас, ҳатто триллионлаб(!) доллар сармоя киритилди, унда 130 дан ортиқ давлатлар, жумладан, Осиёнинг энг кучли давлатлари – Хитой, Эрон, Туркия, шунингдек, Евроосиёдаги энг йирик давлат сифатида Россия жалб қилинган.

Бундан ташқари, баъзи мамлакатлар учун бу лойиҳа иқтисодий омон қолишда муҳим роль ўйнайди - биринчи навбатда, суст иқтисодий инқироз фонида Ҳиндистон тимсолида рақобатчи умуман керак бўлмаган Хитой.

Ишонинг, катта хўжайинлар учун ортиқча фойда кўриш йўлида қилмайдиган жиноятнинг ўзи йўқ, айниқса, бундай йирик сармояларни ҳимоя қилишда.



Адам Заитов

Абу Муслим тайёрлади