loader
Foto

Бану Қурайза ғазоти

Имом Бухорий ва Муслимларнинг "саҳиҳ" тўпламларида келган: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Хандақ ғазотидан қайтиб, қуролини қўйиб, ювиниб бўлган эдилар, у зотнинг олдига Жаброил алайҳис-салом келиб: "Куролни қўйдингизми? Оллоҳнинг номига қасамки, биз -фаришталар қўйганимиз йўқ. Улар томон юриш қилинг", деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Қаерга?" дедилар. Жаброил алайҳис-салом: "У ёққа", деб бани Қурайза томон ишора қилган эди, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам юришни бошладилар.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар олдига чиқиб: "Ҳамма аср намозини бану Курайзада ўқисин", дедилар. Одамлар бану Курайза тарафга юришни бошладилар. Йўлда аср намозининг вақти кириб қолди. Шунда баъзилари: "То манзилга етмагунимизча ўқимаймиз", деса, айримлари: "Йўқ, ўқиймиз. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам мазкур буйруқлари бошқа маънода эди", дейишди. Кейин бу ҳақда у зотга хабар берилгач, ҳар икки томонга ҳам дашном бермадилар.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бану Қурайзани йигирма беш кеча қамал қилдилар. (Яҳудлар қўрғонларига беркиниб олишган эди).

Қамал уларни ҳолдан тойдирди, Оллоҳ таоло уларнинг қалбига қурқув солиб қўйди.

Ибн Ҳишом ривоят қилади: "Каъб ибн Асъад Расулуллоҳ уларни қамал қилишни бас қилмаётганини кўргач, яҳудларга шундай деди: "Эй яхудлар жамоаси, бошимизга ўзингиз кўриб турган оғир кунлар тушди. Шунинг учун мен сизларга учта йўлни таклиф қиламан, хоҳлаганингизни танлайсизлар". Яҳудлар: "Нима экан у?", дейишди. Каъб: "Биринчиси, мана бу кишига (Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутяпти) эргашамиз ва уни тасдиқлаймиз. Ахир унинг Пайғамбар эканлигини ўзимизнинг китобимиз -Тавротдан ўргангансизларку! Шундай қилсак, молимиз, жонимиз, аҳли-оиламиз омонликда бўлади", деди. Бану Курайза бу таклифга кўнмади.

Каъб: "Иккинчиси, келинглар, фарзанд ва аёлларимизни ўлдирамиз-да Муҳаммад ва унинг асҳобларига қарши қуролланган ҳолда ва ортимизда бирон юкимиз йўқ ҳолатда жангга чиқамиз. Агар ҳалок бўлсак ортимиздан биз қўрқадиган наслимиз қолмасдан ҳалок бўламиз", деди. Қавми: "Бу бечораларда нима гуноҳ?!", дейишди. Каъб: "Буни ҳам қабул қилмасангиз, учинчи йўл - бу кеча шанба кечаси, Муҳаммад билан унинг асҳоби эҳтимол бугун яҳудларнинг уруш қилмайдиган куни деб биздан хотиржам бўлиб туришгандир. Шунинг учун келинглар улар бундай ғафлатда турган пайтларида устларига бостириб борамиз", деди. Қавми бунга ҳам кўнишмади.

Оқибатда яҳудлар таслим бўлиб, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг улар ҳақида ҳукм чиқаришларига қараб волишди. (Бану Курайза Авс қабиласининг иттифоқдоши эди). Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам Бану Қурайза устидан ҳукм чиқаришни Авсликларнинг бошлиқларидан бирига топширишни истадилар - ҳукмни Саъд ибн Муозга топширдилар. У киши Хандақ жангида ярадор бўлгани сабаб чодирда даволанаётган эди. Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг буйруқлари элчи орқали унга етказилгач, эшагини минйб келди. Масжидга яқинлашгач, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Улуғингиз (яхшингиз) учун туринглар", дедилар. Сўнг унга: "Булар сенйнг хукмингни кутишмоқда", дедилар. Саъд: "Эркак жангчилари ўлдирилсин, заифалари, зурриётлари    асирга   олинсин",   деди.   Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Оллоҳ таоло чиқарган ҳукмни қилдинг", дедилар.

Сўнгра Саъд розияллоху анҳу пгундай деди: "Оллоҳим, Ўзинг билурсан, мен учун Расулингни ёлғончи қилиб, юртидан қувиб чиқарган қавмга қарши жанг қилишдан ҳам кўра суюклироқ нарса йўқ. Оллоҳим, агар яна Қурайш билан қилинадиган жанг қолган бўлса, ўша жангда иштирок этишим учун мени тирик қолдиргин. Агар бу жангни бутунлай тўхтатган бўлсанг ярамни очиб мени ҳалок қилгин". Бас, шундан кейин унинг яраси очилиб қон отилиб чиқди. Қўшни чодирдагилар ўзлари томон оқиб келаётган қонни кўриб қўрқиб кетишди. Қон кўп оққанлиги учун қўшни чодирга ҳам ўтган эди. Бу буюк саҳоба шундан кейин вафот этди.

Сўнг яҳудлар Мадина чукурликларига олиб борилиб, уларнинг эркаклари қатл қилиниб, аҳли зурриётлари асирга олинди. Қатл қилинганлар қаторида Бану Курайзани хиёнат қилишга, аҳдни бузишга чақирган Хуйай ибн Ахтаб ҳам бор эди.

Ибн Исҳоқнинг ривоят қилишича, "Хуйай Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига қўллари боғланган ҳолда келтирилди. У Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга қараб: "Оллоҳ номига қасамки, мен ўзимни сенга душманлик қилганим учун маломат қилмайман. Лекин ким Оллоҳга ғолиб бўлмоқчи бўлса, ўзи мағлуб бўлар экан", деди, сўнг тиз чўкди ва боши танасидан жудо қилинди".

 

Ибратли нукталар:

Ҳадис ва сийрат уламолари Бану Қурайза қиссасидан қуйидаги ҳукмларни олганлар.

Биринчи: (Аҳдни бузганлар билан жанг қилиш дурустлиги) мусулмонлар билан бошқалар ўртасида тузилган сулҳ, аҳдлашувни модомики иккинчи томон у аҳдни бузмас экан, мусулмонлар бундай ахдлашувни қаттиқ муҳофаза қилишлари лозим. Қачонки иккинчи томондан хиёнат ёки ахдни бузиш содир бўлса, шундагина, агар мусулмонлар лозим топсалар уларга қарши уруш қилишлари мумкин.

Иккинчи: (Мусулмонлар ўз ишларида бир кишига ҳукм чиқариш имкониятини бериш). Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Бу воқеадан мусулмонлар ўзларининг муҳим ишларида одил, хукм чиқаришга салоҳиятли бир мусулмоннинг ҳукмига мурожаат ва қаноат қилишлари дуруст эканлигини англаймиз".

Табиийки, ана шу инсон мусулмонларга фойдали хукм чиқариши шартдир. Шундан кейин мусулмонлар у киши чиқарган ҳукмдан қайтишлари,бўйинсунмасликлари мумкин эмас.

Учинчи: (Яҳудлар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Пайғамбар эканликларини аниқ билишлари).

Маълумингизки, Каъб ибн Асад ўзининг қавми -яхудлар билан сўзлашар экан, улар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳақ Пайғамбар эканликларини аниқ билишлари, бу ҳақда ва у зотнинг сифатлари, юборилишлари тўғрисида ўзларининг китоби - Тавротдан маълумот олганликларини айтиб ўтган эди. Лекин яхудларга

Бу гаплар заррача таъсир қилгани йўқ чунки улар уча мутаассиб ва мутакаббир эдилар. Бошқа кўпчилик иймонсизларнинг кофир бўлишларига ҳам мана шу икки нарса сабабдир. Зеро, Ислом ўзининг ақидаси жиҳатидан ҳам, аҳкомлари жиҳатидан ҳам башарий фитрат Динидир. Кимдир биров Ислом иомини эшитиб, унинг моҳиятини ўрганиб туриб сўнг кофир бўлса бунга иккита нарсадан бири сабаб бўлади: - Ё унга Исломни нотўғри тушунтирилган ски тўғри тушиниб ўрганган-у лекин мусулмонларга бўлган адовати, нафс-ҳавоси Исломни қабул қилишга йўл қўймаган.

Тўртинчи: (Ташриф буюрувчига хурмат тарзида ўриндан туриш ҳукми). Пайғамбаримиз соллоллоху алайҳи ва саллам Саъд ибн Муоз розияллоҳу анху ўз уловини миниб келганида ансорларга у кишини ҳурмат қилиб ўринларидан туришларини буюрдилар. Бу эса уламолар, солиҳ инсонлар ташриф буюрганларида уларга ҳурмат тарзида ўриндан туриш жоизлигига далилдир.

Имом Нававий мазкур ҳадис шарҳида: "Бунда фазилат аҳлини икром қилиш, уларни тик туриб қарши олишга рухсат бордир", дейди. Шунинг учун ҳам кўпчилик уламолар ушбу ҳадисга биноан бундай пайтда ўриндан туриш мустаҳабдир, деганлар. Шайх Қозий: "Бу бошқа ҳадисларда қайтарилган туриш навидан эмасдир", деган.

Бунга далолат қилувчи кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Улардан бири Термизий, Абу Довуд ва Бухорийлар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисдир. Онамиз айтдилар: "Одамлар ичида гаплашиш,    сўзлаш    ва    ўтириш    жиҳатидан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга Фотимадан кўра ўхшайдиганроғини кўрмадим", дедилар. Кейин: "Пайғамбаримиз қачон қизлари Фотимани келганини кўрсалар, унга "марҳабо", деб ўринларидан туриб уни ўпиб қўярдилар сўнгра қўлидан ушлаб, ўзларининг жойларига олиб келиб ўтқизар эдилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қизларининг уйига борсалар, (Фотима) "марҳабо", деб ўрнидан туриб у зотни ўпиб қўяр эди".

Билингки, бу гаплар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Кимки одамлар унинг учун тик туришларини истаса дўзахдан ўрнини тайёрлаб қўяверсин", деган саҳиҳ ҳадисларига тескари эмасдир.

Чунки олим, фозил кишиларни икром қилиш, улуғлаш, улар томондан нгунга интилиш, хоҳиш борлигини билдирмайди. Аксинча, камтарлик, ҳурматталабликдан юз ўгириш солиҳ, фозил кишиларнинг энг катта фазилатларидан бўлиши тайиндир. Масалан, бир муҳтож камбағални олайлик. Исломий адаб унга тиланчиликдан, камбағал, ночорлигини одамларга кўрсатишдан узоқ бўлишни таълим беради. Лекин айни пайтда ўша Исломий адабнинг ўзи бойларга ана шундай камбағалларни излашга, уларни топиб мол-давлатларининг ортиқчасидан уларга беришга буюради.

Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, бу мустаҳаб икромнинг ўз чегаралари бўлиб, ундан ўтиб кетилса иш ҳаромга айланиб, бу ишни қилувчи ҳам, унга сукут қилган ҳам гуноҳга шерик бўлиб қолишади.

Айрим сўфийлар олдида муридлар ҳокисорлик билан тик туришлари ёки улар келган пайтда оёқларига йиқилиб таъзим қилишлари ана шундай чаддан ошишлик мисолларидир. Бу муридни гарбиялаш учун қўлланадиган восита деганларнинг сўзларига алданиб қолмаслик керак. Ислом I арбиянинг услубларини белгилаб, кўрсатиб қўйган. Иабавий тарбия услубидан бошқа услубга эҳтиёж йўқдир.

Бешинчи: (Саъд ибн Муознинг фазилатлари). Бу ғазотни ўрганиш давомида улуғ саҳоба Саъд ибн Муознинг   фазилат   ва   имтиёзларидан   воқиф бўламиз.   Булар  аввало  Расулуллоҳ  соллоллоҳу алайҳи ва саллам у кишига Бану Курайза устидан хоҳлаган     хукмини     чиқариш     имкониятини беришларида ва у ҳукм қандай бўлишидан қатъий назар ўшанга рози бўлишларини билдиришларида кўринади. Қолаверса, Саъд ибн Муоз ансорларнинг олдига   келган   пайтда   Расулуллоҳ   соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни ўринларидан туришга буюришлари  (айниқса бу ташаббус Расулуллоҳ соллоллоҳу   алайҳи   ва   саллам   томонларидан кўрсатилиши) Саъд розияллоҳу анҳу учун буюк шараф ва фазилатдир.

Яна шундай ҳолатни у зотга Хандақ ғазотида билак қонтомирига етган жароҳати қиссасида ҳам кўришимиз мумкин. Саъд розияллоҳу анху ўша жароҳат етган пайтда шундай дуо қилди: "Оллоҳим, Узинг билурсан, мен учун Расулингни ёлғончи қилиб, юртидан кувиб чиқарган қавмга қарши жанг қилишдан ҳам кўра суюклироқ нарса йўқ. Оллоҳим, агар яна Курайш билан қилинадиган жанг қолган бўлса, ўша жангда иштирок этишим учун мени тирик қолдиргин", деди. Саъднинг дуоси ижобат бўлиб, жароҳати тузала бошлади. Кейин Бану Курайза ғазоти бўлди ва Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам уларнинг устидан ҳукм чиқаришни Саъдга топшйрдилар. Шундай қилиб Оллоҳ таоло яҳудларнинг мўминларга бўлган ёмонлигига Ўзи кифоя қилди ва Мадинани улардан тозалади. Саъд қўлини иккинчи бор дуога кўтариб: "Оллоҳим, менинг фикримча биз билан уларнинг (қурайшликларнинг) ўртасидаги жангларни тўхтатдинг. Агар шундай қилган бўлсанг, ярамни ёриб, ўша сабабли мени ҳалок қилгин", деди. Унинг бу дуоси ҳам ижобат бўлди, жароҳатидан қон кетиб, ўша кечаси вафот этди.

Ибн Ҳажар айтади: "Саъднинг фикри тўғри чиқди ва дуоси ижобат бўлди". яъни, Хандақ ғазотидан кейин мусулмонлар билан Қурайш ўртасида мушриклар биринчи бўлиб бошлаган уруш содир бўлмади. Фақат кейинроқ Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам умра қилиш учун борганларида у зотни Маккага киришдан тўсишди, лекин уруш бўлмади. Оллоҳ таоло бу ҳакда шундай дейди:

"(Оллоҳ) сизларни уларнинг (Макка мушрикларининг) устига ғолиб қилганидан кейин Макканинг ичида (яъни, Худайбийяда) уларнинг қўлларини    сизлардан,    сизларнинг

қўлларингизни улардан тўсган (яъни, ўрталарингизда сулҳ пайдо қилган) Зотдир. Оллоҳ қилаётган   амалларингизни   Кўриб   тургувчи бўлган зотдир." (Фатҳ сураси, 24-оят). Сўнг сулҳ тузилди ва   келгуси   йили   умра   қилдилар.   Бир   қанча муддатдан сўнг аҳдни бузишгач, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг устига ғазот қилдилар. Натижада Макка фатҳ қилинди.

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Хандақ ғазотидан қайтаётиб: "Энди биз уларга ғазот қиламиз, улар бизга эмас. Биз улар томон юриш қиламиз", дедилар. (Бухорий ривояти).

Рамазон Бутийнинг "Сийратни англаш" китобидан

Зиёуддин Мансур таржимаси