loader
Foto

Исроил ҳукумати фаластинликларнинг ёвузлиги ҳақида фейк маълумот тарқатди

Исроил ҳукумати Фаластинликларга нафрат уйғотиш учун фейк маълумотларни тарқатди, аммо ушбу баёнотларни тасдиқловчи фактлар йўқ. Болаларнинг кесилган бошлари, зўрланган аёллар, ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёриб ташлаш туфайли ўлимлар йўқ. Аммо бу ҳақида барча ижтимоий тармоқларда, барча тилларда вирусли янгиликлар мавжуд ва уларнинг фонида ҳеч ким рад эиувчи хабарларни сезмайди ҳам.

Американинг CNN канали мухбири Сара Сиднер Кфар-Аза "боши танидан жудо қилинган гўдаклар" ҳақида хабар учун тўғридан-тўғри эфирда узр сўради. Бу ҳақида у Х ижтимоий тармоғида ёзди.

"Биз жонли эфирда бўлганимизда, Исроил Бош вазирининг офиси ХАМАС болаларнинг бошларини кесиб ташлаганини тасдиқлаганликларини хабар қилишди. Аммо бугун Исроил ҳукумати боши кесилган болалар ҳақидаги маълумотни тасдиқлай олмаслигини айтмоқда. Бундан буён мен айтадиган сўзлар борасида эҳтиёт бўлишим керак. Мен узр сўрайман", деди Сара Сиднер.

Сиднер, шунингдек, унинг суратга олиш гуруҳини чалғитишганини айтди ва ўз репортажида ХАМАС бу ҳаракатларни рад этганини таъкидлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР