Хамас ва Исроил ўртасида сўнгги 50 йил ичида содир бўлган энг йирик жанглар натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 3 минг кишига етди. Бу ҳақида «ал-Жазира» Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.
Вазирлик, шунингдек, Ғазо секторининг 12,5 мингдан ортиқ аҳолиси жароҳатланганини маълум қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, Ғарбий Соҳилда яна 61 киши ҳалок бўлган, 1,25 минг киши жароҳатланган.
Исроил томонида 1,5 мингга яқин одам можаро қурбони бўлди, 4,2 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.
Исроилнинг Хамас билан уруши ўн кундан бери давом этмоқда. Ҳар икки томон бир-бирига ракета зарбалари берди. 17 октабр куни Хамаснинг ҳарбий қаноти «ал-Қассам бригадалари» Тел-Авивга ракета ҳужуми уюштирилганини эълон қилди.
Хамас вакили 9 октабр куни Исроил билан тинчлик музокараларини бошлашга тайёрлигини эълон қилиб, ҳарбий амалиётнинг эришилган мақсадларига ишора қилди.
Исроил томони буни рад этиб, ҳужумдан кейин давлат учун мавжуд таҳдидга айланган жангариларни йўқ қилиш ниятида эканини таъкидлади. Хамас, ўз навбатида, Исроилда сулҳсиз қўлга олинган гаровга олинганлар тақдирини муҳокама қилишдан бош тортмоқда.
17 октябрь куни Исроилнинг БМТдаги вакили Гилад Эрдан агар жангарилар қуролларини ташлаб, гаровга олинганларни қўйиб юборса ва таслим бўлса, Исроил ва Фаластин гуруҳи ўртасидаги уруш "бир ўқ ҳам отилмасдан" якунланиши мумкинлигини айтди.