Исроил Ғазодаги шифохонага қарши бомбали ҳужум уюштирди.
Исроилнинг Ғазодаги ал - Аҳли Баптист шифохонасини бомбалаши оқибатида илк аниқлашларга кўра 500 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ғазодаги Соғлиқни Сақлаш вазирлиги матбуот хизмати котиби Ашраф ал - Қудра, ал - Аҳли Баптист шифохонасини нишонга олган бомбардимонда 500 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ҳаётдан кўз юмганларнинг кўпчилиги чақалоқлар, болалар ва аёллардан иборат.
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос воқеа ортидан 3 кунлик мотам эълон қилди.
Айни пайтда Фаластин, Исроил ҳарбий самолётларининг Ғазодаги ал - Аҳли Баптист шифохонасини нишонга олишини “уруш жинояти” деган сўзлар билан эътибор қаратди.
Ташқи ишлар вазирлигининг Фаcебоок ҳисоби орқали Исроил ҳужуми ҳақида баёнот берилди.
Баёнотда, Исроил ҳарбий самолётларининг Ғазодаги ал - Аҳли Баптист шифохонасини нишонга олиш орқали “уруш жинояти”га қўл ургани ва бунинг айни вақтда инсониятга қарши жиноят экани қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз: Хамаснинг ҳарбий қаноти Қассам бригадалари шанба куни эрталаб Исроилга қарши “Ақсо тўфони” деб номланган кенг кўламли ҳужум бошлатганини эълон қилди.
Ғазодан Исроил томон минглаб ракеталар отилар экан, қуролли гуруҳлар минтақадаги аҳоли пунктларига кириб борди.
Исроил армияси ҳам ўнлаб қирувчи самолётлар орқали Ғазо секторига қарши “Темир қиличлар” деган ном остида ҳужум бошлатганини билдирди.
Авж олган таранглик юзасидан икки томондан ҳам қурбон бўлганлар қайд этилди.