Озарбайжон Яқин Шарқдаги Фаластин қочқинларига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёрдам агентлигига 1,6 млн доллар ажратди, дея хабар беради Trend.
«Trend» хабаригакўра, бу ҳақида Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ижроия қўмитасининг ИҲТ ташқи ишлар вазирлари даражасидаги навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилди.
Хусусан, Озарбайжоннинг Фаластин муаммоси масаласига Қўшилмаслик ҳаракати раислиги даврида, жумладан, Фаластин бўйича Қўшилмаслик ҳаракати Вазирлар қўмитаси ишини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.