loader
Foto

Япониядаги мусулмонлар ярадор ва кўчирилган фаластинликларга ёрдам бериш учун пул хайрия қилмоқда

Япониядаги мусулмонлар Хамас ва Исроил ўртасидаги можарода жабрланган, шунингдек, можародан қочишга мажбур бўлган фаластинликларга ёрдам бериш учун маблағ тўпламоқда.Токионинг Сибуя туманидаги масжидлардан бирида жума намозига йиғилган 1,5 мингга яқин мусулмон Имом Муҳаммад Рифат Чинарнинг қўлдан келганча хайр-эҳсон қилишга чақирган мурожаатини тинглади. Имом, шунингдек, можароларда болалар энг заиф эканлиги ва энг катта бадал тўлаётганини таъкидлади.Йиғилган эҳсонлар Туркия ҳукумати томонидан ташкил этилган ва ушбу масжидни бошқарадиган диний жамғарма томонидан тасарруф қилинади.