Бироқ бу йўл осон бўлмаган, деб ёзади Ибтихадж «Мағрур» деб номланган ёдномаларида. Спортчининг сўзларига қараганда, у бир неча бор ирқчилик ва ксенофобияга дуч келган.
Болалар учун ёзилган «The Proudest Blue» китобида Мухаммад икки опа-сингил ва уларнинг эътиқоди (ишончи???вера) ҳақида ҳикоя қилади. Катта қиз Асия мактабга борадиган биринчи кун ёзги осмон каби кўм-кўк ранг ҳижоб кийишга қарор қилади, деб ёзади Bustle.
Опа-сингил мактабга келгач, уларни ксенофобия реакциясига эга бўлган ўқувчи қарши олади. Бироқ Асия ва Фаиза шунчалик дўст ва аҳил эдики, уларга бу бадхоҳ асло қўрқинчли эмасди.
Китоб сотувга 22 октябрда чиқади ва ҳозирда уни буюртма қилиш имкони мавжуд.