Нашрнинг таъкидлашича, Украина учун мўлжалланган ўқ-дорилар мамлакатлар ўртасидаги келишув доирасида Исроилда сақланадиган Америка қуроллари захираларининг бир қисми бўлган.
Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант аввалроқ Исроил қўшинлари тез орада Ғазо секторида қуруқликдаги операцияни бошлашини айтган эди. The Times of Israel хабарига кўра, вазир бу ҳақида Исроил ҳарбийларининг Ғазо сектори чегарасидаги позицияларига ташрифи чоғида айтган.
Шу муносабат билан кўп йиллар давомида Яқин Шарқдаги, кейин эса Украинадаги урушларни ёритиб келаётган австриялик ҳарбий таҳлилчи Томас Купердан иқтибос келтириш мантиқан тўгри бўларди. Сўнгги бир ярим йил ичида у Украинада жуда машҳур таҳлилчига айланди, чунки у Украина ишига ҳамдардлигини яширмайди. Бироқ, кўплаб украиналик ва украинпараст муаллифлардан фарқли ўлароқ, у Исроилни умуман қўллаб-қувватламайди, бу унинг баъзи ўқувчиларини хафа қилди. Бироқ, ҳақиқат қимматроқ.
"Мен сизларнинг кўпчилигингиз энди мендан Украинанинг омон қолиш учун жангини «Исроил омон қолиш учун жанги» каби бир нарса билан солиштириш каби бир нарса эшитишни исташингизга ҳеч бир шубҳам йўқ. Ёки баъзи одамлар мендан «ХАМАСнинг Россиядаги машғулотлари» ҳақида гапиришимни кутишади. Бироқ, афсуски, бу содир бўлмайди. Мен "антисемит" бўлишим, "Исроилдан нафратланиш" ёки турли ибтидоий одамлар мен ҳақимда гапиришни тўхтатмайдиган бошқа бемаъни нарсалар туфайли эмас, балки мен бутунлай бошқа йўналишларда ўйлайдиган тентаксимон одамлардан бири эканлигим учун.
Масалан, Исроилда/Фаластинда катта "инқироз" бошланганидан бир неча кун ўтгач (бу АҚШни ҳарбий ёрдамининг катта қисмини Украинадан Исроилга йўналтиришга ундади; пастга қаранг), Путин 2022 йил февраль ойидан бери Украинадаги энг йирик рус ҳужумини бошлади (Авдеевкадаги ҳужум назарду тутилган – таҳр.) деган таассуротдан халос бўлолмайман.
Путиннинг Бенямин Нетаняху билан яқин дўстлигини ва Шин Бетнинг (Исроил хавфсизлик хизмати) кўплаб собиқ директорлари ва ЦАХАЛнинг (Исроил мудофаа армияси) собиқ генералларининг Нетаняху ҳукумати уларни йиллар давомида эътиборсиз қолдирганлиги ҳақидаги шикоятларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек Путиннинг КГБ / ФСБ бекграундини ва унинг турли фитналарга мойиллигини ҳисобга олиб, бу икки персонаднинг кучи ва таъсири ҳақида гапирмаса ҳам бўлади... Хўш, қўлни кўксимизга қўйиб айтадиган бўлсак: Россия ҳужуми, эҳтимол, замонавий урушда энг тоза, дистилланган ва мутлақо кутилмаган бахтсиз ҳодисадир.
Худди шундай тасодифий - ва мутлақо олдиндан айтиб бўлмайдиган (дарҳақиқат: ким ҳам ўйлабди?!?) – АҚШ Исроилга катта миқдордаги ҳарбий ёрдам беришга шошилаётган тезлик. Шу жумладан, Украина учун ишлаб чиқарилган минглаб 155 мм снарядлар. Мен бундан шу даражада ҳайратдаманки, буни ифода эта олмайман. Мен ўзимга қуйидаги саволларни беришни унутиб қўйдим: Америка, Германия, Франция, Британия ва бошқа захиралардан замонавий қуролларни етказиб беришда бир неча ой кечикишлар (ёки етказиб беришдан тўғридан-тўғри рад этиш) туфайли биргина шу ёзнинг ўзида қанча украиналик аскарлар ҳалок бўлди ёки майиб бўлди? Масалан, Қўшма Штатлар MGM-140 ATACM ракеталарини етказиб беришни кечиктиргани учун Ка-52 ёрдамида Украина қуролли кучларидан қанча одам ўлдирилган ёки майиб бўлган?
Кейин... ҳеч хаёлимга келмаган яна бир савол: қандай қилиб ўша ўта ақлли ва турбо-демократик ғарб ҳукуматлари шундай қарорлар қабул қиладилар, улар бошқараётган халқ фаровонлиги ҳақида ва Украина учун қайғуриб, кечалари ухламайдиган одамлар, уларнинг ўта гапга чечан "миллий хавфсизлик маслаҳатчилари" армиялари ва барча Ғарб оммавий ахборот воситалари Украинадаги коррупцияни йўқ қилишда машқ қилмоқдалар... лекин Исроил демократияси қолдиқларининг йўқ қилинишини, унинг Путин билан дўстлиги ва ишбилармонлик муносабатларини деярли писанд қилмайдилар?
Лекин сиз мени ва менинг совуқ саволларимни биласиз: уларга ҳеч қачон жавоб берилмайди.
Хавотир олманг: буларнинг барчаси ҳақида Киевдан ҳеч қандай маломат эшитмайсиз. Вашингтон ҳам, Брюссел ҳам бунинг олдини олиш бўйича мутахассислардир ва (ҳеч бўлмаганда) Украина оммавий ахборот воситаларининг ярми Исроил хавфсизлигидан чуқур қўрқишларини билдириш билан банд...
Шу сабабли, (камида 10 кун олдин) "снарядлар етишмаслиги" ҳақидаги шикоятлар тўхтаб қолмаслигини билиш жуда қувонарли эди, лекин айнан Россиядан - ва бу АҚШ Шимолий Кореядан катта миқдорда артиллерия ўқ-дорилари етказиб берилгани ҳақидаги хабарларга қарамай. Баъзи ҳисоб-китобларда қайд этилган рақамлар мени бироз ташвишга солмоқда: айтайлик, КХДР Россия Федерациясига топширган 122 мм ва 130 мм калибрли 6 миллионгача снарядлар. АҚШ Украинадан 155 миллиметрли ўқ-дориларни Исроилга йўналтираётган пайтда..."