Исроил армиясининг Ғазо секторига қарши уюштирган ҳужумлари давом этмоқда.
Исроилнинг Ғазо секторига қарши уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 5 минг 791 нафар деб қайд этилди.
Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган баёнотда, Исроилнинг 7-октабрдан бери Ғазога қарши уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 минг 791 нафарга, тан жароҳати олганлар сонининг 16 минг 297 нафарга етгани қайд этилди. Ҳалок бўлганларнинг 2 минг 360 нафари ёш бола, 1 минг 292 нафари аёл киши эканига эътибор қаратилди.
Вазирлик, Ғазодаги шифохоналарда тиббий тизимнинг бутунлай йўқ қилинганини маълум қилди.
Бутун дунёнинг тинч аҳоли қатлиомини тўхтатиш талабига қарамай, Исроил кучлари 7-октабрдан бери Ғазони бомбардимон қилишни давом этмоқда.
Урушнинг ўн саккизинчи кунида Исроил армияси томонидан мавзу ҳақида берилган баёнотда, Ғазо секторидаги турли маҳаллаларда 400 нуқтага зарба берилгани билдирилди.
Баёнотда, зарба берилган нуқталарнинг Ҳамас обектлари экани иддио этилар экан, улар орасида чақалоқлар ҳам бор тинч аҳоли ўлимларига тўхталмади.
Исроил армияси, ўз баёнотида нишонга олинган нуқталардан бири жомеъ масжиди эканини ҳам қайд этди.
Фаластиннинг WAFA расмий агентлигида ўрин олган хабарга кўра, Исроил ҳарбий самолётлари томонидан кечаси Ғазонинг турли ҳудудларидаги тинч аҳоли турар – жой пунктларига қарши уюштирилган ҳужумларида камида 120 киши ҳаётдан кўз юмган. Улар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бор.
Хон Юнус, Рафаҳ, Байт Лаҳия, Жебалия ва Берич қочқинлар лагерида тинч аҳоли турар жойлари нишонга олинар экан, ҳужумларда ўнлаб кишининг тан жароҳати олгани маълум қилинди.
Бомбаланган биноларнинг вайроналари остида қидирув - қутқарув ишлари давом этаётгани қайд этилди.
Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг шимолий қисмига қарши, ҳарбий самолётлар билан гаубитсалар орқали кучли зарбалар бермоқда.
Ғазо шаҳрида қариялар учун реабилитатсия маркази сифатида фойдаланилаётган Вефа шифохонаси яқинидаги ҳудудга ҳам Исроил армияси томонидан зарба берилди. Ҳужум оқибатида тан жароҳати олганлар, атрофдаги шифохоналарга ётқизилди.
Ғазодаги Ички ишлар вазирлиги Нусайрат қочқинлар лагеридаги бозор ҳам бомбаланганини маълум қилди.
Бомбаланган икки ҳудудда ўнлаб қурбонлар ва тан жароҳат олганлар борлиги қайд этилди.
Исроил армияси Ливан чегарасида ракета ҳужумига тайёрланаётганларга, қуролли инсонсиз ҳаво ҳужуми орқали зарба берганини билдирди.
Исроил кучлари кеча кечқурундан бери Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилнинг турли ҳудудларида эса 50 нафардан ортиқ фаластинликни қўлга олди. Исроилнинг 7-октабрдан бери Ғарбий Соҳилда қўлга олган фаластинликлар сони 1 минг 265 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз: Ҳамаснинг ҳарбий қаноти Қассам бригадалари шанба куни эрталаб Исроилга қарши “Ақсо тўфони” деб номланган кенг кўламли ҳужум бошлатганини эълон қилди.
Ғазодан Исроил томон минглаб ракеталар отилар экан, қуролли гуруҳлар минтақадаги аҳоли пунктларига кириб борди.
Исроил армияси ҳам ўнлаб қирувчи самолётлар орқали Ғазо секторига қарши “Темир қиличлар” деган ном остида ҳужум бошлатганини билдирди.
Авж олган таранглик юзасидан икки томондан ҳам қурбон бўлганлар қайд этилди.