loader
Foto

Ғазо урушининг йигирма олтинчи куни; 8796 нафар шаҳид, 22 мингдан ортиқ ярадор

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ғазо урушининг 26-кунида Ғазо секторидаги шаҳидлар сонининг 8 минг 796 нафарга етганини маълум қилди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун (1 ноябр, чоршанба) сионистик режим ва унинг Ғазо сектори аҳолисига қарши давомли ҳужумларига қарши “Ал-Ақсо тўфони” операциясининг 26-кунида маьлум қилди: Бу урушда шаҳид бўлганлар сони 8796 нафарга етди, улардан 3648 нафари болалар, 2290 нафари аёллар, ярадорлар сони эса 22219 нафарга етди.

Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам сионистик режимнинг бу ҳудудга қилган ҳужумларида қатнашган минглаб шаҳидларнинг жасадлари ҳамон вайроналар остида қолаётгани, ҳозирча уларни олиб чиқиш имкони йўқлиги ҳақида маълум қилди.

Ғазонинг бомбардимон қилиниши, фаластинлик аёллар ва болаларнинг ўлдирилиши 26-кун кетма-кет давом этмоқда. сионистик режимни қўллаб-қувватловчи ғарб давлатлари шу пайтгача Хавфсизлик кенгашида ўт очишни тўхтатиш бўйича ҳар қандай резолюцияга вето қўйган ёки фаластинликларни қатлиом қилиш ва бомбардимон қилишни тўхтатишга уриниш ўрнига Тел-Авивни янада қўллаб-қувватловчи резолюцияларни қабул қилишга интилмоқда.

Яна бир янгилик, сионистик режимининг тинч аҳолига уюштирган ҳужумларига жавобан Ҳамас ҳаракатининг ҳарбий қаноти шаҳид Эззеддин ал-Қассам батальонлари Ашдод шаҳрини ракета билан бомбардимон қилди.

Сарая ал-Қудс бугун пешин вақтида Ғазо сектори чегарасидаги Софа ҳудудида сионистик режим кучлари ва воситалари тўпланган жойларга ракеталар отилганини эълон қилди.

Сионист режим ОАВлари шу чоршанба куни Ғазо сектори чегарасидаги қуруқликдаги жанглар чоғида Фаластин қаршилик кучларининг бор-йўғи битта ракета ҳужумида уларнинг “Йўлбарс” типидаги ҳарбий машиналаридан бири йўқ қилинганини ва бу режимнинг етти нафар аскари йўқ қилинганини маълум қилди, яна 4 киши яраланган.

Охирги статистик маълумотларга кўра, сионист режим матбуот котиби бугун пешин вақтида эътироф этишича, сионистлар қўшини қурбонлари сони 7 октябрь (“Ал-Ақсо” тўфони амалиёти бошланганидан бери) 326 кишига етган.