loader
Foto

Ғазодаги шаҳидлар сони 9 минг кишидан ошди

Ғазо бўлгаси ССВ матбуот котиби сионистик реэимнинг бу секторга бостириб кириши натижасида шаҳидлар сони ортиб 9 минг 61 кишига етганини маълум қилди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича  Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби, Ашраф Ал-Қадра бугунги сўзларида  Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганидан бери  /7 октярбь/ бу секторда шаҳид бўлганлар сони 9 минг 61 кишига етди, улардан 3 минг 760 нафарини болалар ва 2 минг 326 нафарини эса аёллар ташкил қилади деб эълон қилди.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби шунингдек, Ғазодаги Индонезия шифохонасининг электр генератори тўхтаб қолиши сабабли яқин орада соғлиқни сақлаш фалокати рўй бериши ҳақида огоҳлантирди.

Ал-Қадра ўз сўзларида барча томонлардан Ғазо сектррига тиббий ёрдамнинг зудлик билан етиб бориши учун хавфсиз йўл ажратишни сўради.

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) ишғолчи Сионистик режим позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операция бошлади. Бу режим ўч олиш ва ўз муваффақияцизлигининг ўрнини қоплаш мақсадида Ғазо секторидаги барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудуддаги турар-жой ва тиббиёт ҳудудларини тинимсиз бомбардимон қилмоқда.

Исроил режими ўз муваффақиятсизги учун жавоб қайтариш ва унинг ўрнини қоплаш ва қаршилик ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида Ғазо секторининг барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудудни ваҳшийларча бомбардимон қилмоқда.

Ғарб давлатларининг ўзини ҳимоя қилиши баҳонасида сиоинстик режимни қўллаб-қувватлаши, амалда бу режим учун чироқ ва фаластинлик болалар ва аёлларини шафқатчсизларча қатл этишни давом эттириши учун ўз навъидаги рухсат бериш ҳисобланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР