Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу зонадаги шаҳидлар сонининг 9488 нафарга етганини маълум қилди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди: Ўтган соатларда сионист режим яна ўнлаб қирғинларни амалга оширди ва 231 кишини шаҳид қилди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшимча қилди: Шаҳидларнинг 3900 нафари болалар, 2509 нафари аёллардир.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди: сионистик режим қирувчиларининг ҳужумларида 150 нафар тиббиёт ходими шаҳид бўлди, 57 та тез тиббий ёрдам машинаси йўқ қилинди.
Сионист босқинчилар атайлаб 105 та тиббиёт ва соғлиқни сақлаш марказларини нишонга олдилар ва 16 касалхонани ишдан чиқардилар.
Ғазо секторидаги ушбу ҳукумат органи ушбу урушга таъсир кўрсатаётган барча томонларни тиббий ёрдам, ярадорларнинг хавфсиз чиқиши ва ёқилғини Фаластин касалхоналарига ўтказиш учун хавфсиз йўлни таъминлашга чақирди.
“Ҳамас” исломий қаршилик ҳаракати ҳам баёнот чиқариб, президент Жо Байден ва Америка ҳукуматини Ғазо секторида фаластинликларнинг қирғини учун жавобгар деб ҳисоблайди ва шундай таъкидлади:Босқинчи режим Вашингтоннинг бевосита кўмагида ваҳший қотилликларни амалга оширмоқда.