loader
Foto

Сионистик режим ҳужумларида ҳозиргача Ғазода 46 журналист шаҳид бўлган

Фаластиннинг Само ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Ғазо бўлгасидаги матбуот хизмати ҳозиргача сионистларнинг Ғазога ҳужуми натижасида 46 нафар жуналист шаҳид бўлганини таъкидлади.

Журналистларни қўллаб -қувватлаш қўмитаси ҳам сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши уруши журналистлар учун 30 йилдан ортиқроқ вақтда бери энг қонли уруш бўлганини тасдиқлади.

Бундан олдин Фаластиндаги ёрдам ва бандлик агентлиги  (UNRWA) сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қилган ҳужумларида бу ташкилотнинг 72 нафар ходими ҳалок бўлганини эълон қилди.

Кеча ҳам Исроил режими қирувчи самолётлари навбатдаги жинояти Ғазо ғарбидаги қирғоқ ҳудудида бу секторда яшовчи бир қанча кўчирилган оилаларни нишонга олди ва кўплари шаҳид  бўлди ва ёки яраланди.

Бугун ҳам ОАВ сионистларнинг Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларига авиазарбаларини эълон қилгани ортидан Ғазонинг марказида жойлашган Нусират лагерида 6 фаластинлик шаҳид бўлганини қўшимча қилди.

Бу жиноятларга жавобан Фаластин қаршилик кучларининг Ал-Қассом бригадалари ҳам сиоинстик режимнинг  Тел-авив шаҳрига қарши ракета ҳужумларини кучайтирди.