loader
Foto

БМТ: Ғазода ҳалок бўлганларнинг 40 фоиздан ортиғи болалардир

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғазодаги болалар учун “фалокатли” вазият юзага келишидан огоҳлантирди, деб ёзади Британиянинг The Guardian газетаси.

Исроил бошпана сифатида фойдаланилаётган мактабни, шунингдек, шифохона ҳудудини бомбардимон қилди. Исроилнинг бомбардимон қилишлари оқибатида тинч аҳолининг азоб чекаётганидан бутун дунёда норозилик тез ўсиб бормоқда.

БМТ маълумотларига кўра, қарийб тўрт ҳафталик урушдан кейин Ғазода ҳалок бўлганларнинг 40 фоиздан ортиғи болалардир. Дастлабки маълумотларга кўра, Исроил бомбалари оқибатида 3900 дан ортиқ бола ҳалок бўлган, яна 1250 нафари бедарак йўқолган. Тахминларга кўра, улар бомбаланган бинолар остида кўмилган. Қутқарув ускуналари етишмаслиги, касалхоналарнинг гавжумлиги ва дори-дармон тақчиллиги туфайли вайроналар остида қолганларнинг омон қолиш эҳтимоли ниҳоятда паст.

Ғазо секторидаги тинч аҳоли ва соғлиқни сақлаш хизматларини қўллаб-қувватловчи ташкилотларнинг қўшма баёнотида: "Ғазодаги аёллар, болалар ва янги туғилган чақалоқлар номутаносиб юкни кўтармоқдалар".