БМТнинг органларидан бири ўзининг таъсирли ва хавотирланарли ҳисоботида, ўртача ҳисоб билан ҳар 10 дақиқа ичида бир фаластинлик бола шаҳид бўлиши ва икки нафарининг ярадор бўлаётганини хабар қилди.
БМТнинг UNICEF, бу ташкилотнинг уй-жой фонди, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АНРУА- UNRWA сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ҳужуми қурбонларининг 67 фоизи болалар эканлигини таъкидлади.
БМТнинг ёрдам ва ишлар агентлиги ҳам X ижтимоий тармоғида /собиқ Твиттер/ Исроил режимининг Ғазо бўлгасига уюштирган ҳужумларида ўртача ҳар 10 дақиқда бир фаластинлик бола қурбон бўлиб яна икки нафари жароҳатланаётганини тасдиқлади.
БМТ ҳисоботига кўра, можароларда тинч аҳолини ҳимоя қилиш шунчаки идеал эмас; аксинча бу барчамизнинг инсоний бурчимиз ва мажбуриятимиздир деб изоҳлади.
БМТнинг Ғарбий Осиёдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (UNRWA) БМТнинг Ғазодаги энг фаол агентлиги ҳисобланади. Мазкур муассаса сионистик режимнинг тинимсиз ҳужумлари натижасида кўчирилган 670 мингга яқин фаластинликни Ғазо секторидаги мактабларида бошпана берган. Ғазо секторида янги уруш бошланганидан бери сионистик режим жангариларининг ҳужумларида ушбу ташкилотнинг камида 70 нафар аъзоси шаҳид бўлди.
Бундан ташқари Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, сионистлар ҳужумларида шаҳид бўлган фаластинликлар сонини 10 минг кишидан ошгани улардан 6 мингдан ортиғини болалар ва аёллар ташкил этганини қўшимча қилди.