Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими баёнотида айтилади.
Туркия давлати раҳбари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистон пойтахтига келди.
Музокаралар чоғида Исроил-Фаластин можаро ҳудудидаги вазият кўриб чиқилди.
Туркия раҳбари халқаро ҳамжамият Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар фонида “кўпроқ овозини кўтариши” кераклигини таъкидлади.
Давлат раҳбари “Исроилни тўхтатиш ва Исроилнинг Ғазо секторини босиб олишига чек қўйиш” учун самарали чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.
Томонлар Фаластин анклавининг тинч аҳолисига гуманитар ёрдам етказиш борасидаги саъй-ҳаракатлар юзасидан фикр алмашдилар.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қадамлар, минтақавий ва глобал масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.
Президент Эрдўған Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишидан мамнунлигини билдирди. У саноат соҳасида, жумладан, энергетика, тоғ-кон саноати, озиқ-овқат, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.