loader
Foto

Фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун ҳис-туйғуларнинг ўзигина етарли эмас

Ислом дини мўминларга бутун дунё мусулмонлари ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлаш, уларнинг бирлигини сақлаш ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун буюк тамойиллар беради. Бу тамойиллардан бири мусулмон биродарларнинг ишлари ва қайғуларига ғамхўрлик қилишдир.

Аллоҳ Таоло айтадики: «Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳмдилдирлар. Уларни рукуъ ва сажда қилган ҳолларида кўрасан. Аллоҳдан фазл ва розилик тиларлар» (Фатҳ, 29)



Биродарлик

Аллоҳ таоло мўминларни биродар, деб таърифлайди. У айтади: "Албатта, мўминлар биродардирлар" (Ҳужурот, 10). Исломда биродарлик иймон ва ҳурматнинг асосидир. Бир хил диний эътиқод ва диний мансубликка эга бўлган жуда кўп одамларнинг муштараклиги ҳам биродарликдир.

Аллоҳ Таоло айтади: «Ҳамда уларнинг қалбларини бирлаштиргандир. Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди» (Анфол, 63)

Биродарлар ҳақида қайғуриш шунчаки ҳиссий муносабатда бўлишни, ҳамдардлик кўрсатишни ва ҳеч нарса қилмасликни англатмайди; бу ташвишни акс эттириш учун аниқ чоралар кўриш керак. Бошқача қилиб айтганда, бошқа мусулмонларнинг мусибатларига ачиниш ва кўз ёш тўкишнинг ўзи кифоя эмас.

Мусулмон биродарлари қийналаётган жиноятларни кескин қоралаш ва уларнинг ҳуқуқлари тикланмагунча кун кўришига тўғри келадиган ҳолатни енгиллаштириш учун уларни жисмоний ва маънавий қўллаб-қувватлаш мусулмоннинг масъулиятидир. Бу уларга Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига амал қилганларнинг ҳақиқий биродарлик ёрдамини ҳис қилишларига имкон беради: "Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин мўминга худди биноларга ўхшаб, бир-бирини мустаҳкамлайди», дедилар сўнг панжаларини бир-бирига киритдилар».  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни кафтларини бирлаштириб, бармоқларини бир-бирига боғлаб айтдилар (Бухорий).



Озиқ-овқат учун хўрликни қабул қилмаслик

Ислом мусулмон кишининг хорликларга чидашга, золим олдида ўзини камтар тутишга мажбур эмаслигини, чунки Аллоҳ таоло уни юксакликка кўтарган, Ўзининг қўллаб-қувватлашини ваъда қилган ва Ўз хабарини етказишни унга ишониб топширганини таъкидлайди.

Аллоҳ аоло айтади: «Бўшашманглар! Маҳзун бўлманглар! Агар мўмин бўлсаларингиз, сизлар устунсизлар.» (Оли Имрон, 139). «… азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларга хосдир. Лекин мунофиқлар билмаслар» (Мунофиқун,8).

Бизнинг тақдиримиз ва ўлимимиз фақат Аллоҳнинг қўлида, шунинг учун мусулмонлар бошқа мавжудотлар олдида ўзларини паст тутмайдилар: «Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир» (Зориёт,58)

Одамлар Аллоҳ Таоло ҳар бир инсонга берган нарсаларни, хоҳ у ризқ, мартаба, мансаб ва ҳар қандай дунёвий манфаатлар бўлсин, уларни етказиш воситасидир. Ҳеч ким Аллоҳ ўзи учун тайёрлаб қўйган ҳамма нарсани олмасдан ўлмайди. Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу

алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар биронтангиз ризқидан қочмоқчи бўлса ҳам, албатта (ризқи) уни худди ўлими таъқиб этганидек қувиб етади” (Имом Табароний “Авсат” ва “Соғийр”да ҳасан санади билан ривоят қилган).

Қодисия жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Рибъий ибн Амир форс қўмондони Рустамга хитоб қилиб шундай деди: «Аллоҳ таоло бизларни (мусулмонларни) Ўзи хоҳлаган бандаларни махлуқотга қулликдан Яратганга бандаликка, ҳаёт машаққатларидан фоний дунё ва охиратда соддалик ва саодатга, бошқа динларнинг зулмидан Ислом адолатига олиб бориш учун юборди».



Ғалаба гарови

Ислом дини ўз издошларини тинчлик ва Аллоҳнинг иродасидан огоҳликка олиб келадиган машаққат ва мусибатларга сабр-тоқат билан бардош беришга буюради. Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: "Биз ҳаётдаги энг яхши нарсаларни машаққатларга сабр-тоқат билан чидаганимизда бошдан кечирдик".

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: "Сабрсиз иймон бошсиз танага ўхшайди" ва "Сабри бўлмаганнинг иймони мукаммал эмасдир".

Аллоҳ бизни синаши ҳақида очиқ-ойдин огоҳлантирган. Бундан ташқари, У бизга синовлардан ўтишимиз учун нима кераклигини айтган: «Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер» (Бақара, 155)

Шундай қилиб, сабр-тоқат ва сабот-матонат иймоннинг ажралмас қисмидир. Барча пайғамбарлар Аллоҳнинг каломини кўтариб, жиддий тўсиқларга дуч келдилар, уларнинг кўпчилиги Аллоҳ томонидан машаққат ва мусибатлар асносида синовдан ўтдилар, лекин барча офатларга сабр-тоқат билан чидадилар.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ Таоло қуйидаги оятларида сабр-тоқат ва сабот-матонатнинг муҳимлигини таъкидлайди: «Ва сабр қил. Бас, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас» (Ҳуд, 115). «Айт: «Эй иймон келтирган бандаларим, Роббингизга тақво қилинг. Бу дунёда яхшилик қилганларга яхшилик бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур» (Зумар, 10)

Тарих давомида мусулмонлар турли синовлардан ўтган, машаққатларга чидаган. Айниқса, Фаластин халқининг бошига оғир офатлар тушди, бу одамларнинг тақдирини синдиришда, уларни бошпана ва яшаш воситаларидан маҳрум қилишда давом этмоқда.



Сўзсиз ҳаракатсизлик

Ҳозир Фаластин халқи билан содир бўлаётган воқеаларни энг ёмон кўринишдаги зулм ва истибдод деб аташ мумкин. Аммо даҳшатлиси шундаки, золим ўз жиноятларини "ўзини ҳимоя қилиш" ва "маданият ҳимояси" каби баҳоналар ортига яширишга муваффақ бўляпти. Унинг золимлиги мол-мулкни тортиб олиш ва муқаддас жойларга: биринчи навбатда, мусулмонларнинг биринчи қибласи, инсоният томонидан қурилган иккинчи масжид ва исломда Макка ва Мадинадаги муқаддас масжидлар кейинги учинчи муқаддас жой бўлмиш ал-Ақсо масжидига ҳужум қилиш кўринишида намоён бўлади.

Бу муборак заминда инсон қони тўкиляпти, одамлар ўлдирилиб, таналари бурдалаб ташланняпти.

Заминнинг ўзига тажовузлар ҳам кечаю кундуз тўхтамаяпти. Одамлар ўз уйларидан ҳайдалиб, совуқдан қалтираб, қаттиқ ерда ухлаб, очиқ осмон остида яшашга мажбур. Улар учун фақат қўлларини кўкка кўтариб, азоб-уқубатларига барҳам беришини Аллоҳ таолодан илтижо қилишгина қолди.

Босқинчилар ҳаттоки бу заминни кўкаламзорлиги, гуллари билан безаб турган дарахтларни ҳам йўқ қиляпти.

Етмаганидек, шаҳар ва қишлоқларни қамал қилиш давом этмоқда ва унинг миқёси ҳар бир одобли, виждони бор инсонни ларзага солмай қолмайди. Бундан ташқари, бутун инфратузилмани йўқ қилиш ва Фаластин ўзига хослигини ер юзидан ўчириш мақсадида турли муассасалар вайрон қилинмоқда. Буларнинг барчаси халқаро ҳамжамият, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, араблар ва мусулмонларнинг шармандали сукут сақлаши фонида содир бўлмоқда.

Фаластин барча мусулмонлар учун муқаддас замин ва улар иймон ва куфр ўртасидаги кураш ҳақиқат эканлигини унутмасликлари керак. Маймуна бинти Саъд ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуддус ҳақида шундай деганлар: "Бу ер одамлар қайта тирилиб, йиғиладиган ердир, унда (ал-Ақсо масжидида) намоз ўқишга ҳаракат қилинглар, чунки ундаги ҳар бир намоз бошқа масжидлардаги минг намоз кабидир". У сўради: "Агар кимдир у ерга кира олмаса нима бўлади?" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Унинг чироқлари учун мой ҳадя қилиб юборсин, чунки унга совға намозга тенгдир", деб жавоб бердилар (Аҳмад, ибн Можа).

Дарҳақиқат, Фаластин муаммоси барча араблар ва мусулмонлар учун долзарбдир. Ва уларнинг бурчи тарихан мусулмон оламининг ажралмас қисми бўлган бу ислом замини учун масъулиятни бўлишишдир, у учун курашда таслим бўлишга ёки унинг заррача қисмидан воз кечишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Мусулмонлар уни бор кучлари билан ҳимоя қилишлари керак. Улар Фаластин замини ва Фаластин халқини ҳимоя қилишни ўзларининг диний бурчи деб билишга мажбурдирлар. Қиёмат кунида на мол, на фарзанд ёрдам беради, фақат пок қалб ёрдам беради, ҳар бир мусулмондан бу замин учун нима қилганлиги сўралади. Ислом душманларининг бир қарич бўлса ҳам мусулмонлар юртини босиб олишига, мусулмонларнинг мулкини, зиёратгоҳларини тортиб олишига йўл қўйиш катта гуноҳдир. Аммо айнан шу нарса содир бўлмоқда, шунинг учун агар биз барча Фаластин ерларини босиб олишларига йўл қўйсак, бизнинг гуноҳимиз даражаси қанчалик бўларкан?

Биз Фаластиндаги биродарларимиз ва опа-сингиллиаримизни пул, дори-дармон билан қўллаб-қувватлашимиз, уларга барча қонуний йўллар билан ёрдам беришимиз керак. Ҳеч бўлмаганда рўй беравётган воқеаларга эътироз билдирайлик. Холокост на армияси, на озиқ-овқати, на дори-дармони бор фаластинликларга қарши қилинаётган бўлса, нега Европада холокост ҳақида гапириш тақиқлангани ажабланарли.

Мусулмон уламолари бир овоздан бу хунрезликни, холокостни қоралашлари, Фаластинда содир бўлаётган воқеалар учун одамларни изза қилишлари, уларни ва дунёнинг барча озод одамларини уйғотишлари керакки, нафақат сўзда, балки амалда ҳам унга қарши кўтарилсинлар.



Фаластин қачон қайтарилади?

Биз ихтилофларимизни четга суриб, бирлашиб, чинакам ғамхўр биродар бўлсак, Фаластин ва Ал-Ақсо масжиди озод бўлади. Чунки тарқоқлик ва жанжал мағлубиятга олиб келади, лекин бирлик ғалабанинг гаровидир.

Аллоҳ Ўзининг содиқ бандаларига ғалаба беради; мусулмонлар Аллоҳга чин дилдан таваккул қила бошласа, фақат Унгагина таваккул қила бошласа ва фақат Унгагина ибодат қила бошласа, ғалаба қозонилади.

Нажотнинг ягона йўли "кучли" мамлакатларга тиланчилик қилишдир, деб ҳисоблайдиганлар билан келишишдан бош тортганимизда ғалаба келади. Аллоҳ Таоло айтади: «Ва сизлар яхши кўрадиган бошқаси ҳам бор: Аллоҳдан ёрдам ва яқин фатҳ. Ва мўминларга хушхабар бер» (Софф, 13)

Қачонки биз Аллоҳ берган нарсага, айниқса, ҳақиқий ақида ва эзгу ахлоққа амал қилган тақводор салафларимизга ўхшаганимизда, Фаластин қайтарилади. Улар ўзларига нозил қилинган амрларга қатъий риоя қилдилар, бу уларни ер юзида яшаган энг яхши одамларга айлантирди ва бу билан улар Аллоҳнинг ғалабасига лойиқ эдилар. Ўзини ўзгартира олмаган киши умматни у ёқда турсин, ҳатто оиласини ҳам ўзгартира олмайди.

Аллоҳ Таоло айтади: «Бу Аллоҳ бир қавмга Ўзи инъом этган неъматини, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирувчи бўлмаслиги ва Аллоҳ ўта эшитувчи ва ўта билувчи бўлганидандир» (Анфол, 53)

Манба: About Islam

Абу Муслим тайёрлади