loader
Foto

Ҳечдан кўра кеч: Туркия Хитойни мусулмонларга жабр-зулм қилганлиги учун танқид қилмоқда

Ўтган дам олиш кунлари Туркия ТИВ расмий вакили Хами Аксой Хитой ҳукуматининг уйғурлар ва бошқа мусулмонларни тизимли равишда ассимиляция қилиш бўйича сиёсатини танқид қилди ва бу бутун инсоаният учун «шармандалик» ҳисобланади деб айтди.

«Сир эмаски, ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган миллиондан ортиқ уйғурлар концлагер ва қамоқларда қийноққа солиниб, сиёсий жиҳатдан «мияси ювилмоқда», - деди Аксой.

«Лагерларда сақланмаёган уйғурлар ҳам кучли босим остидалар. Келиб чиқиши уйғур бўлган, хорижда яшаётган фуқаролар ушбу минтақада яшатган қариндошларининг нолаларини эшитмасликлари мумкин эмас», - қўшимча қилди у.

Аксойнинг сўзларига кўра, Туркия Хитой ҳукуматини концлагерларни ёпиш ва уйғурларнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирмоқда.

«Биз шунингдек, халқаро ҳамжамият ва БМТ Бош котибини Шинжон минтақасида рўй бераётган инсоният фожиасига якун ясашга чақирамиз», - деди Аксой.

Аксой бу мурожаатга уйғур шоири ва мусиқачиси Абдураҳим Хайитнинг (у 2015 йил Туркияда концерт берганди) ўлими ҳақидаги миш-мишлар сабабчи бўлганлигини тўғридан-тўғри айтди.

«Бундай вазиятда биз катта қайғу  билан билиб олдикки, ўз асари учун саккиз йилга озодликдан маҳрум этилган ажойиб шоир Абдураҳим Хайит қамоқ муддатининг иккинчи йили оламдан ўтибди», - деди у.

«Бу фоижали воқеа турк жамиятининг Шинжон минтақасида инсон ҳуқуқлари жиддий бузилишига реакциясини янада кучайтирди».

Аксой охир-оқибат Туркия Хитой ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари жиддий равишда бузилишига бўлган турк халқи муносабатини кўриб чиқишидан умид қилишини билдирди.

Ушбу баёнотга нисбатан кузатувчиларнинг умумий кайфияти биз сарлавҳага қўйган сўзлар билан ифодаланади – ҳечдан кўра кеч. Нима учун коммунистик Хитой шарафига «қасида айтиб келган» ва уйғурлар масаласида жим турган расмий Туркия нима сабабдан бундай кескин баёнот билан чиққанлиги сир бўлиб қолмоқда.

Бир қатор кузатувчиларнинг тахмин қилишича, бу Туркиянинг, айниқса, Эрдўған Туркия ва АҚШ ўзаро муносабатлардаги барча қийинчиликларни бартараф қилгани ҳақида баёнотидан сўнг АҚШ томон бурилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундан шу ҳам далолат берадики, турк давлат ОАВда россиялик мусулмонлар ҳолатини танқид қиладиган материаллар ҳам пайдо бўлмоқда. Қолаверса, бу ҳозирча фақат тахмин холос, Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар эса ҳали Туркия Хитой ва Россияни ошкора танқид қиладиган вазиятдан узоқ.

Туркияда баҳорда бўлиб ўтиши кутилаётган муниципал сайловлар жиддийроқ далил бўлиб кўринади. Мос равишда, Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти ҳукмрон партия томонидан Шинжонда мусулмон туркларни ҳимоя қиладиган турк миллатчиларининг овозларини қўлга киритишга уриниш сифатида кўрилмоқда.

Дарҳақиқат, бу қадам деярли аниқ сайлов кампанияси билан боғлиқ. Лекин охир-оқибатда, Анқара мазлум мусулмонларни ҳимоя қилиш учун овозини кўтаришига нима сабабчи бўлганининг бизга нима фарқи бор? Такидлаш жоизки, бу мусулмонлар фуқаролик жамиятининг учун аҳамиятга эга. Ҳаттоки Эрдўған ва унинг партиясини қаттиқ танқид қиладиган Туркия бўйича кузатувчилар ва экспертлар ҳам ҳукмрон партиянинг жамоатчилик фикрини тинглашига бўлган эҳтиёж Туркияда қандай бўлсада, фуқаролик жамияти мавжудлигидан далолат беради. Эрдўған каби одамнинг сиёсий муваффақиятига боғлиқ бўлган ва унинг овозини ҳеч ким эътиборга олмайдиган жамият.

Кўпчилик Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти жуда заиф эканини ва Эрдўғаннинг ўзи ҳали гапирмаганини англаб этди. Энг муҳими, Турклар Хитойни қоралашда қанчалик узоққа боришлари, ҳатто Хитой билан дипломатик низо  қандай бўлишидан қатъи назар, ҳозирча аниқ эмас. Мисол учун, улар турк-хитой қўшма лойиҳаларига хавф туғдирадими? Ахир, фақат Анқаранинг сўрови билан Хитой қатағон ҳаракатини тўхтата олмайди. Кўриниб турганидек, кўп нарса АҚШ билан муносабатларга боғлиқ, нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

Шуни такидлаш жоизки, Туркиянинг зулм остида қолган турли мусулмонлар камчиликларига муносабати доимо турлича бўлиб келган. Бу айниқса, қрим татарлари мисолида яққол кўзга ташланади – бир томондан, Туркия доимо аниқ қрим татарлари томонида бўлиб келган, Қрим аннексиясини тан олмайди, қрим татарлари вакилларидан бўлган сиёсий маҳбусларни озод қилишга ва Қримда кўп сонли инсон ҳуқуқлари бузилишини қайд этишга хизмат қилган, шу билан бир пайтда туркиядаги қрим татарлари диаспорасига ҳам, Украинадаги қрим татарларига ҳам моддий ёрдам берган. Бошқа томондан, Анқаранинг қрим татарлари масаласига муносабати Туркия ва Россия ўртасидаги ҳамкорликка халал бермаяпти. Туркия нафақат Россияга қарши санкцияларга қўшилмади (гарчи бунда катта мотив мавжуд бўлиб кўринган бўлсада), аксинча, иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилади, Россия томонидан ҳар бир қадам эса (визаларнинг бекор қилиниши каби) дипломатик ғалаба сифатида қабул қилинади.

Хитой билан алоқалар уйғурлар масаласидаги баёнотдан кейин Россия билан муносабатларга ўхшаш тарзда давом этиши мумкин.

Шу аснода, турклар баёнотидан кейин Хитой асабийлаша бошлади. Пекин томонидан ташкил этилган ва фаолият кўрсатган CRI TÜRK агентлиги нафақат Шинжон-Уйғур автоном районининг матбуот хизматидан олинган "раддия" сўзларини келтирибгина қолмай, ҳатто тирик мусиқачи Абдураҳим Хайит билан видеоролик ҳам намойиш этди.

Видеода Абдураҳим Хайитга ўхшаш киши (аслида бу унинг ўзи ҳам бўлиши мумкин), исми-шарифи ва санани айтиб (2019 йил 10 февраль), соғ-саломатлиги, унинг ўлими ҳақида миш-мишлар эса ҳақиқатдан йироқ эканлигини малум қилади. Кузатувчилар видеода ғалати ҳолатларни қайд этадилар, лекин нима бўлганда ҳам, концлагерда бундай видео ёзилмаслигини яхши биламиз. Ҳаттоки Хайитнинг ўлими ҳақидаги хабар ҳам ёлғон бўлиб чиқди (буни ахборот шаффоф эмаслигини ҳисобга олган ҳолда билиш қийин эмас), ХХР хавфсизлигига таҳдид солган 57 яшар мусиқачига нисбатан айблов эса ўз кучини йўқотмаган. Видеодаги одам ҳам айнан концлагерь маҳбусига ўхшайди, Хитой тарғиботи бу лагерларни шундай кўрсатишга интиладиган «профессионал ўқитиш маркази» ўқувчисига эмас.

Эслатиб ўтамизки, яқинда, 9-16 январь кунлари, хитойликлар айрим матбуот вакиллари, жумладан, кўрганидан ҳайратда қолган ва Хитой ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирган турк журналистлари учун «ГУЛАГ бўйлаб экскурсия» уюштирди. Биз бу турк журналислари кимлар бўлганлигини билмаймиз, лекин бу афтидан CRI TÜRK каби ресурслар ёки унинг муҳаррири Эркин Оджан (ўриндошлик асосида Sputnik TR муҳаррири) машҳур коммунист ва Хитой тарафдори бўлган ғарбга қарши секуляр ODA TV вакиллари бўлган.

Туркия Хайитнинг падо бўлишига қандай жавоб қайтариши ва турк-хитой низоси қандай давом этишини ҳали билмаймиз. Умид қиламизки, Анқара ортга чекинмайди.