loader
Foto

Фаластин ишғолидан бери юз минг нафар фаластинлик шаҳид бўлган

Фаластиннинг марказий статистика идораси бу йиллар давомида шаҳид бўлган фаластинликлар сонини 100 мингга етганини эълон қилди.

Фаластиннинг маълумотлар марказининг кечанги хабарига кўра, статистик маълумотлар, 1967-чи йилдан бери сионистик режими бир миллион марта фаластинликларни қўлга олганидан далолат беради.

Мазкур хабарга асосан,  айни пайтда 5700 нафар фаластинликлар сионистик режим қамоқхоналарида асир қилинган. Асирлардан 250 нафарини болалар, 47 нафарини аёллар ташкил қилади. Фаластинни ишғол этиш фожеаси жараёнида  ишғол этилган сарзаминлардаги 1 миллион 400  минг нафар фаластинликлардан 800 минг нафари қочқинликка юз тутишган.

Фаластин халқи  15 май кунини сионистик режим томонидан 1948-чи йили Фаластин сарзаминини ишғол этилгани сабаб Накбат куни яъне мусибат куни дея номлашган. Айни ушбу санада сионистик режими Англия давлатининг ҳимоятлари ва фитналари билан Фаластин сарзамини ишғол этди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР