Бу ҳақда кеча Ўзбекистон бош вазири Ар-Риёддаги араб-ислом саммитида маълум қилди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кеча (шанба) Араб Лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларини муҳокама қилишга қаратилган қўшма мажлисида иштирок этди.
Саудияда бўлиб ўтган мусулмон давлатлари йиғилишида нутқ сўзлаган Ўзбекистон республикаси бош вазири Абдулла Арипов расмий Тошкент Фаластиннинг мустақил давлат бўлишини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Эслатиб ўтиш керакки, якуний баёнотда давомида Исломий мамлакатлар етакчилари Фаластин халқининг Ғазо сектори ёки Ғарбий ҳудудда бўлсин, мажбуран шахсий ёки жамоавий кўчирилиши, Иордан дарёсининг қирғоғи, шу жумладан Қуддус ёки унинг ҳудудидан ташқарида исталган бошқа манзилга мажбурий кўчирилиши ёки мажбурий сургун ва кўчишига қаратилган ҳар қандай уринишларни тўлиқ ва мутлақ рад этиш ва жамоавий жавоб беришларини такидладилар ва бу қизил чизиқ ва уруш жинояти эканлигини эълон қилдилар.