loader
Foto

Деярли барча қудратли давлатлар Исроилга қарши

БМТ босиб олинган Фаластин ҳудудларида, жумладан Шарқий Ал-Қудс (Қуддус) ва босиб олинган Ғўлон тепаликларида Исроил аҳоли пунктларини ноқонуний деб эълон қилиш учун овоз берди:

145 давлат овоз ёқлаб берди; 18 давлат, жумладан Грузия овоз беришда "бетараф" қолди;

7 та давлат: АҚШ, Канада, Исроил, Венгрия, Микронезия (аҳоли 113 минг киши), Маршалл ороллари (аҳоли 42 минг киши), Науру (12,5 минг киши) "қарши" овоз берди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, қисқа муддатли танаффуслар эмас, балки фақат ўт очишни тўхтатиш Фаластин-Исроил можароси ҳудудида қурбонларнинг олдини олади. "Биз можаронинг авж олишига йўл қўйиб бўлмаслиги ва хавфини таъкидлаймиз", деди у.

Небензя, шунингдек, муҳтожларга зарур инсонпарварлик ёрдами етказилиши кераклигини айтди.

Аввалроқ Россиянинг БМТдаги доимий вакили Исроилнинг Ғазо секторидаги тинч аҳоли манзилларига берган зарбаларига жавоб қайтарган эди. Унинг сўзларига кўра, Москва Исроилнинг ҳаракатларидан ғазабланган. "Биз тинч аҳоли нишонлари: мактаблар, касалхоналар, масжидлар, қочқинлар лагерлари нишонга олинаётганидан ҳайратдамиз ва қаттиқ ғазабдамиз", деди у.

9 ноябрь куни Исроил Ғазо сектори шимолидаги ҳарбий ҳаракатларда ҳар куни тўрт соатлик танаффуслар жорий этиш тўғрисидаги қарори ҳақида маълум бўлди. Оқ уй буни ээълон қилиб, қарорни "тўғри йўналишдаги қадам" деб атади.