Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Марокаш Жазоирнинг Исроилга араб блокадасини жорий этиш ташаббусини рад этди. Бу ҳақда “Араблар овози” хабар бермоқда.
Араб Лигаси Жазоир томонидан таклиф қилинган 5 муҳим нуқтани қабул қила олмади, бу эса Араб Лигаси саммити ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти саммитининг бирлашишига олиб келди.
“Жазоирнинг 11 давлат томонидан маъқулланган ва 4 давлат томонидан рад этилган таклифлари:
1. Исроилни қурол ва ўқ-дорилар билан таъминлаш учун араб мамлакатларидаги Америка ва бошқа ҳарбий базалардан фойдаланишга йўл қўймаслик;
2. Араб давлатлари билан Исроил ўртасидаги дипломатик, иқтисодий, ҳарбий ва дипломатик муносабатларни музлатиш;
3. Араб давлатларининг нефт ва иқтисодий имкониятларидан фойдаланиб, тажовузни тўхтатиш учун босим ўтказиш билан таҳдид қилиш;
4. Исроил фуқаро авиациясининг араб давлатлари ҳаво кенгликларида парвозларини тақиқлаш;
5. Исроилнинг Ғазо секторига қарши тажовузини тўхтатиш тўғрисидаги араб саммитининг илтимосини етказиш учун зудлик билан Ню-Ёрк, Вашингтон, Брюссел, Женева, Лондон ва Парижга борадиган араб вазирлари қўмитасини тузиш”.
Режани қўллаб-қувватлаган араб давлатлари: Фаластин, Сурия, Жазоир, Тунис, Ироқ, Ливан, Қувайт, Қатар, Уммон, Ливия, Яман.