loader
Foto

Мен Исломни улуғлаш учун яратилганман

Бироқ бизнинг шонли тарихимиздан ўрин олган ёшларга бир назар ташланг:

1. Усама ибн Зайд (розиаллоҳу анҳу), 18 ёш: кўп сонли саҳобалар, хусусан: Абу Бакр ва Умар иштирокида мусулмонлар қўшини бошлиғи бўлган. У ўша даврларда энг қудратли бўлган қўшинларга қарши жанг олиб борган.

2. Абдурраҳман ибн Носир, 21 ёш: олтин асрда, Андалусда мусулмонлар ҳокимлик қилган даврда яшаган. Оммавий ғалаёнларни бостира олган. Мусулмонлар давлати энг қудратли давлатга айланиши учун илмий жиҳатдан таққослаб ҳам бўлмайдиган тикланишга бошчилик қилган. Ҳаттоки Европа давлатлари етакчилари ҳам унга ҳурмат ва эҳтиром билдирган.

3. Саад ибн Абу Ваққос (розиаллоҳу анҳу), 17 ёш: Аллоҳ йўлида камондан биринчи бўлиб ўқ отган шахс, мусулмонлар кенгаши олти вакилидан бири. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам у ҳақида қуйидаги сўзларни айтган: «Орангизда кимнингдир шундай амакиси бўлса, менга куни кўрсатсин!».

4. Арқом ибн Абу Арқом (розиаллоҳу анху), 16 ёш: ўз уйини пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам уйига айлантирган ва 13 йил давомида шундай бўлган.

5. Талха ибн Убайдуллоҳ Ансарий (розиаллоҳу анху), 16 ёш: Уҳуд жангида пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам олдида қасам ичган, уни ғайридинлардан ҳимоя қилган пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам қарата отилган ўқни ўз қўллари билан қайтарган. Шундан кейин унинг қўли фалаж бўлиб қолган, лекин у 16 ёшида росулуллоҳни ҳимоя қила олган.

6. Зубайр ибн Аввам (розиаллоҳу анху) 15 ёш: пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ёрдамчиси, Аллоҳнинг йўлида биринчилардан бўлиб қилич кўтарган.

7. Амр ибн Калсум (розиаллоҳу анху) 15 ёш: Тағлиб қабиласи раҳнамоси, у ҳақида қуйидаги сўзлар айтилган: «Агар Ислом пайдо бўлмаганида эди, Тағлиб қабиласи одамларни «еб» қўйган бўларди».

8. Муаз ибн Амр ибн Жамух, 13 ёш ва Муавваз ибн Афра, 14 ёш: Бадр жангида Абу Жахлни ўлдирган. Абу Жаҳл мушрикларнинг катталаридан эди.

9. Зайд ибн Сабит (розиаллоҳу анху), 13 ёш: илоҳий ваҳийларни ёзиб борувчи ҳаттот бўлган. 17 тун ичида Сурия ва иброний тилларни ўрганиб олган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таржимони бўлган. Аллоҳнинг китобини ёд олган ва Қуръонни ягона нусха қилиб тўплашда иштирок этган.

10. Аттаб ибн Асид (розиаллоҳу анху): Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам уни 18 ёшида Макка бошқарувчиси қилиб тайинлаган.

11. Муҳаммад Фотих (раҳматуллоҳи алайҳ), 21 ёш: Константинополни фатҳ этган. Византия империясининг минг йиллик тарихи барҳам топган, мусулмонлар эса Европа томон йўл топган.

12. Муҳаммад ибн Юсуф ас-Сақафи (розиаллоҳу анху), 17 ёш: ҳинд мамлакатини фатҳ этган. Ўз даврида энг буюк саркардалардан бўлган.

Абу Муслим таржимаси