У Деҳли ва Исломободнинг тўлақонли урушдан қочишга ҳаракат қилишига умид билдирди ва Покистон қўшни мамлакат билан низони кучайтиришдан манфаатдор эмаслигини айтди.
Покистон ташқи ишлар вазири шунингдек, Ислом республикаси бош вазири Имрон Хоннинг 2018 йил августда лавозимга тайинланиши билан айтган сўзларини ҳам эслатиб ўтди. Шунда бош вазир агарда Ҳиндистон тинчлик сари бир қадам ташласа, Покистон икки қадам ташлашга тайёрлигини айтганди.
Покистон ҳукумати сешанбадан бошлаб кузатилаётган Кашмирдаги вазиятни кескинлаштирмаслик учун бир неча бор Ҳиндистонга ярашиш ва мулоқотга киришишга даъват билан мурожаат қилганди. Исломобод яхши ният ишораси сифатида Кашмир устидан ҳаво ҳужумидан сўнг қўлга олинган Ҳиндистон ҳаво кучлари учувчисини қўйиб юборди.