БМТ бош котиби Антонио Гутерреш Кашмирда юз бераётган чекловлар минтақадаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятда ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.
Ўз навбатида, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди бу чораларни "терроризм ва сепаратизм"таҳдидига қарши кураш билан оқлашга ҳаракат қилмоқда.
Сринагар, Барамулла ва Гурез шаҳарларида махсус хизматлар томонидан ҳибсга олинган 560 нафар кашмирликлар орасида университет профессорлари, ишбилармонлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бор.
Пайшанба куни кечқурун минглаб махсус кучлар Кашмирнинг энг йирик Сринагар шаҳрининг кўчаларини патрул қилишни давом эттирдилар. Намойишлар олдини олиш учун мактаблар ҳали ҳам ёпиқ ва катта кўчалар баррикадаланган.
Жума намози вақтида хавфсизлик чоралари қўшимча равишда кучайтирилади.