Қодиров Зеленскийга «Россия энг яқин қўшни» эканлигини англаб етишни ва Киевнинг ташқи сиёсатини ўзгартиришни тилади.
Бундан ташқари, Чеченистон раҳбари Украинанинг янги етакчисига РФ билан муносабатларни тиклаш ва мустаҳкамлаш ишида муваффақият тилади.
Украина Марказий сайлов қумитасининг маълумотларига кўра, 97,04% баённома ҳисоблаб чиқилгач, Зеленский 73,15% овоз билан етакчилик қилмоқда, амалдаги давлат раҳбари Петр Порошенко эса атиги 25,3% тўплаган.
Аввалроқ Зеленский Қодиров ва барча мусулмонлар олдида Украина телевидениеси орқали узтилган муваффақиятсиз ҳазил учун узр сўради. Унда Украина сиёсатчиси Чеченистон раҳбари гўёки Харковдаги Лениннинг бузилган ҳайкали ҳақида кўз ёши тўкаётган видеога устидан кулганди. Аслида, видео Қодировнинг отаси, Чеченистон биринчи президенти Ахмат Қодиров дафн қилинаётган пайт олинганди. Зеленский видеонинг дафн маросимлари билан боғлиқ эканлигини билмаслигини тан олди ва айтган гаплари учун узр сўради.