Муниципал сайловлар, жумладан, шаҳарлар мэрлари сайловлари Туркияда 31 март куни бўлиб ўтганди. Уларнинг якунларига кўра умумий ғалабага президент Реджеп Эрдўған томонидан бошқариладиган Адолат ва тараққиёт партияси (AKP ёки AK Parti) эришганди. Бироқ Республика мухолифат партияси CHP 30%дан ортиқ овоз тўплаб иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, у энг йирик шаҳарлар: Истанбул, Анқара ва Измир сайловларида ғолиб чиқди.
48,8% овоз тўплаган Экрем Имамўғлу Истанбул шаҳрига мэр бўлди. У лавозимга 17 апрелдан бошлаб киришди.
Эрдўған раҳбарлик қиладиган Адолат ва тараққиёт партияси, шунингдек, унинг иттифоқчиси – ултраўнг Миллий ҳаракат партиясининг таъкидлашича, сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган 40 мингга яқиш киши қатнашган, кўплаб сайлов участкалари ходимлари эса қонун-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда тайинланган.
Адолат ва тараққиёт партияси Эрдўғаннинг ўзи 1994 йилдан 1998 йилгача мэр бўлган Истанбул шаҳрида муниципал сайловларда 2002 йилдан бери биринчи марта мағлуб бўлди. Ўшанда у «Ким Истанбулни бошқарса - ўша мамлакатни ҳам бошқаради» - деб айтганди.