Хусусан, Америка-Ислом муносабатлари бўйича Кенгаш (CAIR) бўлими Вашингтон штатида мактабларга ахборот хати жўнатиб унда педагоглар ва директорларга ёш мусулмонлрнинг Рамазон ойидаги ҳаёт тарзи хусусиятлари ҳақида тушунтириб берди, деб хабар беради IslamNews сайти Lifesitenews га ҳавола қилган ҳолда.
Хусусан, CAIR адвокати Аманда Мисасий томонидан тузилган номаларда ташкилот Ийд ал-фитр кунларида мактаб назорат ишларини тайинламаслик, шунингдек ўқувчиларнинг тушлик вақтини кутубхонада ўтказишига рухсат этишни тавсия қилди.
«Рамазон ойида мусулмон ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга қўшимча равишда, 1 ёки 2 маҳали мактаб вақтига тўғри келадиган намозларни адо этиш учун имконият тақдим этган ҳолда уларни мактабда ва қолган вақтларда қўллаб-қувватлашингиз мумкин», - дейилади хата.