Нима бўлди?
Хитойнинг Huawei телекоммуникация компанияси АҚШ ҳукуматининг қора рўйхатига тушиб қолгач, Google бу компания билан ҳамкорликни тўхтатди. Google ортидан Huawei нинг америкалик бошқа йирик ҳамкорлари — чип ишлаб чиқарувчи Intel, Qualcomm, Broadcom ва Xilinx компаниялари ҳам шу йўлни танлади. АҚШ ҳукуматининг қарори шуни англатадики, Huawei билан ишлаш учун америкалик компаниялар амалдорлардан махсус рухсатнома олиши талаб қилинади.
Хусусан, бу шуни англатадики, Huawei Google маҳсулотларидан эркин фойдалана олмайди
Унинг тасарруфида фақат очиқ бошланғич кодли, ҳамма учун очиқ бўлган вариантлар қолади. Компания учун бу ёмон янгиликдир. Барча Android асосида ишлайдиган Huawei смартфонлари унинг янгиланиши, Google дан техник қўллаб-қувватлаш ва бир қатор сервисларга уланиш имкониятини йўқотади. Уларнинг орасида Google, Chrome, Play Market ва YouTube бор. Шунингдек, энди Хитой компанияси смартфонларида янги иловалар ҳам пайдо бўлиши мумкин, чунки улар янги операцион тизим остида ишлаб чиқилади.
Тақиқ Huaweiнинг Хитойдаги савдосига деярли таъсир этмайди. Маҳаллий бозорда компания Хитойда тақиқланган Google иловалари чиқариб ташланган Android варианти ўзгартирилган смартфонларни сотади. Бироқ жаҳон бозорига Huawei оддий Android телефонлари чиқаради, экспорт эса барча савдоларнинг ярмини ташкил қилади.
Huawei реакцияси
Huawei асосчиси Жэн Чжэнфэй 18 май куни америка тақиқини асоссиз деб атади. Унинг таъкидлашича, компания америка шартларига бормайди. Шу тариқа, ZTE йўлидан бориш тўғри келиши шаъма қилинди.
2018 йил худди шунга ўхшаш тақиқдан сўнг ушбу компания $1,4 млрд жарима тўлаган, шунингдек, америка амалдорлари томонидан мониторинг ўтказишга рози бўлганди.
Huawei да айтишларича, ўзгаришлар чиқариб бўлинган қурилмаларга таъсир этмайди. Уларда сервислар ишлайди, демак, янгиланишлар ҳам бўлиши мумкин. Бундан ташқари, у ерда очиқ версияли Android қўлланиши мумкин, шу сабабли навбатдаги Huawei смартфонлари Хитой ҳудудидан ташқарида ушбу операцион тизим варианти билан чиқиши мумкин.
Узоқроқ истиқболда компания ўзининг дастурий таъминотига ўтади. 2019 йилнинг мартида ижрочи директор Ричард Ю смартфонлар ва компьютерлар учун ўз операцион тизими тайёрланганини айтди.
Ярим йил олдин Huawei таъминотчиларга америка томонидан тақиқ қўлланадиган ҳолларда смартфонлар ишлаб чиқариш учун таркибий қисмлар йиллик захираси, шунингдек, ўзида чиплар ишлаб чиқариш имконияти мавжудлигини хабар қилганди. Бироқ ҳозирги пайта келиб, фақат уч ойлик захира қолган, хабар қилади Bloomberg манбалари.
Оқибатлар
Расмий Пекин ҳозирча Google ва бошқа компаниялар қарорларига жавоб қайтармади, лекин Трамп маъмурияти қароридан норозилик билдирди. Шанба куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И давлат котиби Майк Помпеони бундай қарорлар муносабатларнинг янада ёмонлашувига олиб келишидан огоҳлантирди. Huawei АҚШ ярим ўтказгичлар саноатига кучли боғлиқ бўлиб, тақиқ Хитойни 5G тармоғини ривожлантиришдан воз кечишга олиб келиши мумкин. Компаниялар тармоқлари ишламай қўядиган «экстремал сценарий» Хитойни бир неча йил ортга суриб ташлайди ва америка тақиқини уруш эълон қилиш сифатида кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин.
«Трамп маъмуриятининг бу қарори Huawei ни яксон қилиши мумкин. Бу қарорнинг [америк-хитой муносабатлари учун] аҳамиятини нотўғри баҳолаш қийин, — дейди CSIS Хитой бўйича эксперти Скотт Кеннеди. — Бу улар учун энг муҳим компания. Бундай таҳдидлар Хитой ҳукуматининг кучли оммавий қарши жавобига олиб келади. Савдо музокаралари шундоқ ҳам гўёки юпқа муз устида олиб борилмоқда, янги қарор эса умуман уларни йўққа чиқариши мумкин».
Янги қурбонлар
Huawei га қарши кураш — АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий низонинг давомидир, қайд этади Reuters. Вашингтонда Пекинни АҚШ учун фойдали бўлган шартларда янги савдо битими имзолашга мажбур қилиш режалаштирилган, лекин муросагача ҳали анча узоқ. Битим бандларидан бири – интеллектуал мулк ўғирлигига қарши кураш бўлиб, АҚШ вакиллари Хитой компанияларини бир неча бор айнан шунда айблаган.
Шу баҳона остида яна бир Хитой компаниясига зарба беришга тайёргарлик кўрилмоқда.
Америка махсус хизматларининг ҳисоблашича, Хитой ҳукумати нафақат мобил телефонлар, балки учувчисиз аппаратлар ёрдамида ҳам одамларни кузатиши мумкин, хабар қилади CNN.
Эҳтимол, шубҳалар фақат Шимолий Америка бозоридаги мутлақ етакчи – DJI компаниясига алоқадор.
АҚШ — дунёдаги учувчисиз аппаратлар энг йирик бозори. Мамлакатда жами 1 миллиондан ортиқ дрон рўйхатдан ўтказилган, шундан 200 мингтаси тижорат компаниялари томонидан фойдаланилади. Тижорат секторининг айнан энг катта секторида – 500 доллардан 2000 долларгача бўлган қурилмаларда – буларнинг ичида DJI етакчидир. Барча дронларнинг 80 фоизигача бўлган қисми уларнинг улушига тўғри келади.