loader
Foto

Хитойнинг уйғур мусулмонларига қилаётганлари «аср шармандалиги» деб аталди

«Хитойда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ кучли инқироз кузатилмоқда, - деди АҚШ котиби. – Бу Хитой конституциясида бевосита кўрсатилган диний эътиқодлар эркинлиги кафолатларига мос келадими?»

Помпеонинг сўзларига қараганда, хитойлик амалдорлар бошқа давлатлар вакилларини уйғурлар масаласи муҳокама қилиниши мумкин бўлган анжуманда иштирок этмасликни сўраган, хабар қилади Al Jazeera.

«Биламизки, Хитой ҳукумати мамлакатларни анжуманда иштирок этмасликка аниқ даъват қилган. Биз улар таъсир кўрсата олган мамлакатлар сонини аниқ айта олмаймиз», - таъкидлади у.

Шу аснода Хитой ҳукумати ўзининг айбсиз эканлигини таъкидлашда давом этмоқда. «Хитойда бундай «диний таъқиб қилиш» вазияти шунчаки мавжуд эмас», - деди Хитой ТИВ вакили Лю Кань.