loader
Foto

Конор Макгрегор барга ташриф буюрган мижозга ҳужум қилди

Меҳмонлардан бири Макгрегорнинг таклифини бир неча марта рад этди, шундан кейин Конор унинг бошига зарба берди. Кейин у воқеа жойидан яширинди, полиция эса тергов ҳаракатларини бошлади.

9 август куни 31 яшар Макгрегор ўзини миллиардер деб эълон қилди. Forbes маълумотларига кўра, ирландиялик жангчи дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган машҳур кишилари қаторига киради.

Шу йилнинг апрелида Макгрегор  Дублин шаҳрида пабга ташриф буюрган мижозлардан бирининг у россиялик Хабиб Нурмагомедовдан мағлуб бўлганини эслатгани учун калтаклаганди. Март ойида ирландиялик жангчи Майами шаҳрида бир мухлиснинг телефонини олиб қўйган ва синдириб ташлаган. Бу сафар у жабрланувчи билан воқеани ошкор қилмаслик ҳақида келишиб олди.

Макгрегор — икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони. Унинг ҳисобида 21 та ғалаба ва 4 та мағлубият бор. 2018 йил октябрда бўлиб ўтган охирги жангда у Нурмагомедовга муддатидан олдин мағлуб бўлганди.