loader
Foto

Зелимхоннинг ўлдириши ортида Россия турибдими?

"2008 йил августда Саакашвили Грузиянинг исёнчи Жанубий Осетия минтақаси учун Беш кунлик урушда Россияга мағлуб бўлганди. 2015 йилнинг февралида Украинанинг ўша пайтдаги президенти, Россиянинг ашаддий рақиби бўлган Петр Порошенко Саакашвилини ҳукумат маслаҳатчиси этиб тайинлаган, - деб ёзади журналист Франк Янсен. - (...) 2015 йил май ойида Саакашвили Одесса вилояти губернаторига айланди. Хабар қилиншича, Зелимхан Х. Саакашвилининг маслаҳатчиси ва Одесса милицияси бошлиғи бўган". Бу лавозимни Грузия ИИВ вазирининг собиқ муовини Георгий Лордкипанидзе эгаллаган.

"Бироқ Саакашвили Порошенко билан жанжжаллашиб қолди ва 2016 йилнинг ноябрида истеъфо берди. Афтидан, шу билан Зелимхан Х. нинг Украинадаги фаолияти якун топган. Январда у Германияда бошпана берилишини сўраб мурожаат қилган".

Сешанба куни Саакашвили Зелимхан Х. нинг қариндошларига Twitter орқали таъзия билдирди. "Сиёсатчи бу қотилли ортида Россия хавфсизлик кучлари турибди деб тахмин килмоқда", - деб ёзади нашр.

"Зелимхан Х. чечен исёнчилари тарафида туриб Россияга қарши жанг килган. Махсус хизматларда айтилишича, Қодировнинг «отиш рўйхатлари» бор. Қодиров ва Россия хавфсизлик кучлари биргаликда Зелимхан Х.ни Германияда ўлдириш ҳақида келишиб олишган бўлишлари мумкин. Хавфсизлик органларида буларнинг ҳаммаси ушбу қотиллик «Россия давлат терроризми» иши эканлигини кўрсатади деб айтишди", - хабар қилади Der Tagesspiegel.

Манба: Tagesspiegel

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР