Беморнинг хавфли вирусни юқтириш риски юқори эканлигини билган ҳолда, исроиллик шифокор текширув ва даволаш ҳаракатларини амалга оширди, шундан сўнг Фаластинлик мусулмон 18 нафар ватандошлари ёнига ўз камерасига қайтарилди, дея хабар бермоқда AlBawaba.
Кейинчалик 19 фаластинлик карантинга олинди.
Исроилда 100 дан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилган, Фаластин ҳудудларида эса 30 нафар аҳолига бундай ташхис қўйилган.
Араб инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳеч нарсадан шубҳа ҳам қилмаган фаластинликни касаллик юқтириб олганлиги аниқ бўлган исроиллик шифокор кўригидан норозилигини билдирмоқдалар ва вирусга дучор бўлган маҳбуслар учун тегишли тиббий аралашувни талаб қилмоқдалар.