loader
Foto

Гегемон Яманга қарши ҳарбий-денгиз коалицияси шакллантиришга қодир эмас

АҚШ денгиз коалициясида уларнинг иштироки ҳақида Вашингтон тез ва асоссиз хабар тарқатган кўплаб мамлакатлар денгиз коалициясида бевосита иштирок этмаётганликларини эълон қилишди.

Reuters хабарига кўра, Байден "Яман кучларининг Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумларига ҳал қилувчи халқаро жавоб бериш" учун янги денгиз коалициясини яратишга умид қилган, аммо у ташкил қилинганидан бир ҳафта ўтгач, АҚШнинг кўплаб иттифоқчилари ундан чиқиб кетишган.

Reuters қўшимча қилди: "Қўшма Штатлар Италия ва Испания «Фаровонлик қўриқчиси» деб номланувчи денгиз операциясида иштирок этаётганини эълон қилди, аммо иккала мамлакат ҳам бунинг акси ҳақида баёнотлар беришди.

«Фаровонлик қўриқчиси» операциясига киритилган мамлакатларнинг ярми ҳали коалицияда иштирок этишларини расман эълон қилмаган ва Қўшма Штатларга бунга рухсат бермаган. Ушбу ёрдам фақат битта офицерни юборишга қадар қисқартирилиши мумкин.

Reuters хабарининг давомида шундай дейилади: "Ҳиндистон АҚШ денгиз коалициясига қўшилиши даргумон. Ҳиндистоннинг юқори мартабали ҳарбий расмийси Ҳиндистон ҳукумати АҚШ ҳарбий-денгиз коалициясида иштирок этиш мамлакатни ҳужумлар нишонига айлантиришидан хавотирда эканлигини таъкидлади. Мамлакатлар орасида ташвишлардан бири шундаки, агар улар Қизил денгиздаги АҚШ бошчилигидаги денгиз коалициясида иштирок этсалар, улар Яманнинг қасосига қарши ҳимоясиз бўлишади.

Айни пайтда, Жибути ташқи ишлар вазири шундай деди: "Биз исроиллик қотилларга қилинган Яман флоти ҳужумларини қораламаймиз, чунки буни Фаластин ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш деб исоблаймиз".

 "Баб ал-Мандеб бўғозида денгиз савдосининг тўхтатилиши Жибути ва минтақа мамлакатлари иқтисодиётига зарар етказишига қарамай, биз Қизил денгизда АҚШ бошчилигидаги денгиз коалициясида иштирок этишдан бош тортдик, аммо биз буни сабр-тоқатли Фаластин халқи билан бирдамлигимизни намойиш этиш учун қиляпмиз".