Бутун дунё сиёсатчилари ва инвесторлар Лондонда давом этаётган чалкашликларни кузатишда давом этмоқда ва бу уларга қандай таъсир этишини кутмоқда.
Ҳозирги кунда олдиндан айтиб бўлмайдиган халқаро муҳит шароитида Россия унинг учун қулай имкониятлар пайдо бўлаётганлигини ҳис қилмоқда. Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан яқинда чиқиб кетиши билан боғлиқ кичик, у қадар муҳим бўлмаган, лекин аҳамиятли белгилар Москва учун фойдали бўлган сиёсий ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Президент Трамп Франциянинг Биарриц шаҳрида бўлиб ўтган Катта еттилик саммитида Россияни G7 навбатдги йиғилишига чақиришни таклиф қилди ва бу музокаралар даврасида жанжалга олиб келди.
Ҳаттоки Кремль ҳам бу ғояга совуқ муносабатда бўлди. Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия бу уюшманинг фақат битта аъзоси таклифи билан қайтиб кела олмайди.
Россиянинг истиқболлари яхшиланяптими?
Лекин шунга қарамай, таклиф янгради. Бундан ташқари, Россиянинг истиқболлари яхшиланиши мумкин эканлигидан дарак берадиган бошқа аломатлар ҳам пайдо бўлди.
Бу мамлакат 2014 йил, Москва Украинадан тортиб олинган Қрим аннексия қилиниши билан Катта саккизликдан чиқариб юборилганди.
Раҳбариятнинг алмашинуви кўпинча муносабатлардаги ўзгаришлар катализаторига айланади. Ҳозир Европа Иттифоқида раислик қилаётган Финляндия Владимир Зеленский Украина президенти этиб сайланиши билан Киев ва Москва ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун янги имкониятлар пайдо бўлиши мумкин деган фикр билдирди.
«Файнэншл Таймс» газетасига берган интервьюда Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто (Pekka Haavisto) Москва ва Киев ўртасида «бир қатор масалалар бўйича яқинлашув»дан умид бор деб айтди.
Бундай камтарона амбициялар деярли ҳеч нарсани англатмайди, аммо Европа Иттифоқи яқин орада Британияни йўқотиб қўйиши сабабли, улар янада муҳимроқ нарсага айланиши мумкин.
Ҳаттоки Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши навбатдаги марта кечиктириладиган бўлса ҳам, ички сиёсий муаммолар унинг зерикишига қўймайди. Иккинчи жаҳон уруши давридаги бош вазир Уинстон Черчиллнинг невараси, бошқа консерватив қонун чиқарувчилар билан биргаликда битимсиз Брекситга қарши овоз берганлиги учун истеъфога чиқарилган Николас Соумс (Nicholas Soames) мамлакат ЕИдан чиққанидан кейин «эркин сузиш» ҳолатига тушади деб ҳисоблайди.
Брексит: Кремлнинг жиддий танқидчиси Европа саҳнасини тарк этмоқда
Буларнинг барчаси Россия учун нимани англатиши мумкин? рўй бергач, Кремлнинг энг кескин танқидчиларидан бири Европа Иттифоқи сиёсатига таъсир этмай қўяди ва Европа билан муносабатларини яхшилаш учун имкониятга эга бўлади.
Коммунизм инқирозга учраганидан кейин Британия компаниялари тўдалашиб Россияга қараб интилдилар, бой-бадавлат «янги руслар» эса қарама-қарши йўналишда, Лондоннинг ҳашаматли кўчмас мулк ва магазинларидан завқланиш учун йўл олдилар. Бироқ охирги йилларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар анча ёмонлашди.
Бу ерда Россия Бирлашган Қироллик ҳудудида оғир жиноятлар содир этганликда айбланган иккита ҳолатни алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Бу 2006 йил Лондонда Россия махсус хизматлари собиқ агенти Александр Литвиненконинг ўлдирилиши ва 2018 йил Англиянинг Солсбери шаҳрида собиқ ҳарбий разведкачи Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланишидир.
Ҳаттоки Британия ЕИ сиёсатини ишлаб чиқишда иштирок этмай қўйганда ҳам, Россия билан муносабатларни яхшилаш йўлида кўплаб тўсиқлар қолаверади. «Файнэншл Таймс» газетасига берган интервьюда Хаависто ЕИнинг рус қўшинлари Украина ҳудудини тарк этиши лозимлигидан иборат бўлган позициясини тасдиқлади. Собиқ Варшава иттифоқи блокининг ҳозирда Европа Иттифоқидан ўрин олган аъзолари, айниқса, Қрим аннексиясидан кейин Россияга шубҳа билан қарамоқдалар.
Бироқ Трампнинг Россияни Катта еттилик учрашувига таклиф қилиш ғояси, шунингдек, Финляндиянинг эҳтиёткорона оптимизми Москвада сезилмасдан қолмайди. Россия охирги йилларда глобал сиёсатдаги қулай имкониятларни моҳирона ва эпчиллик билан илғаб олмоқда ҳамда улардан ҳар томонлама ўз манфаатларида фойдаланишга уринмоқда. Бунга энг ёрқин мисоллардан бири – Сурияда ўз хоҳишини ўтказишга уринишидир.
Бу эса Россия Яқин Шарқда муҳим куч ҳисобланишини англатди. Бундан келиб чиқадики, ғарбнинг кўплаб мамлакатлари Россияни қанчалик баҳоламасин, уни писанд қилмаслик осон бўлмайди.