Жон Кирби, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори кундалик матбуот брифингида Ғазо ва Исроилнинг ҳужумларидаги сўнгги вазиятни баҳолади.
Журналистларнинг Исроилнинг Ғазога ҳужумларини кучайтириши ҳақидаги саволлари,
Жон Кирби, “Бу Исроил бошқарувининг ҳарбий режаси” дея бу масалани рад этди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ маъмурияти сифатида улар Исроилнинг ХАМАСни ёъқ қилиш ёндашувини қўллаб-қувватлайди, аммо Фаластин тинч аҳолиси ҳам ҳимоя қилиниши керак деди.
“Биз маҳбусларни олиб чиқиш учун гуманитар паузаларни қўллаб-қувватлаймиз, аммо умумий ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватламаймиз. “Бизнинг бу борадаги сиёсатимиз ўзгармади” деган Кирби, Исроилнинг Ҳамасга қарши курашаётганини ва “ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга” эканини айтди.
Ҳамаснинг ҳарбий қаноти Қассам Бригадалари 7 октабр куни Исроилга қарши "Ақса тўфони" деб номланган кенг қамровли ҳужум уюштирганини эълон қилди. Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторига қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлаганини маълум қилди.
Тангликнинг кучайиши натижасида 25 мингдан ортиқ фаластинлик, асосан болалар ва аёллар ҳалок бўлди.