loader
Foto

Бемор кишининг намози

1. Бемор тамоман туролмаса ёки қаттиқ оғриқ туфайли туриши қийин бўлса ёки касаллигининг кучайиши ёки узоққа чўзилишидан қўрқса, намозини ўтириб, рукуъ ва сажда қилган ҳолда ўқийди. Ўзига энг қулай шаклда ўтиради, булардан бошқа ҳолларда кучи етганича тик туриб адо этади.

2. Бемор намозини ўтирган жойида рукуъ ва сажда қилган ҳолда ҳам ўқий олмаса, имо-ишора билан адо этади, фақат сажда қилиш учун бошини рукуъда эгганидан кўпроқ эгади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди.

Изоҳ: Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир беморнинг зиёратига бориб, олдига ёстиқ кўйиб, унинг устига сажда қилаётганини кўрадилар ва олдидан ёстиқни оладилар. Бемор ёстиқни такрор олдига кўйганида ёстиқни яна унинг олдидан оладилар ва «Агар кучингиз етса, ерда намоз ўқинг, кучингиз етмаса, имо-ишора билан ўқинг ва саждада бошингизни рукуъдагидан кўра кўпроқ эгинг», дейдилар.

3. Бемор сажда қилиши учун бирор нарса баланд қилиб қўйилмайди. Бирор нарсани кўтариб қўйса, кўра кўпроқ эгса, намози дуруст бўлади. Акс ҳолда, намози дуруст эмас.

4. Беморнинг ўтириб намоз ўқишга ҳам кучи етмаса, чалқанча ёки ёнбошлаб ётган ҳолда имо-ишора билан намоз ўқийди. Бу ҳолда чалқанча ётиб ўқиш яхшироқдир. Юзи қиблага қараб туриши учун беморнинг бошига ёстиқ қўйилади. Кучи етганча қиблага узатмаслиги учун оёқларини йиғиштириб олади.

5. Имо-ишора билан ҳам намоз ўқишга кучи етмаган бемор ўзига айтилаётган нарсаларни тушунса, намозини кечиктиради (сўнгра қазосини ўқийди). «Ҳидоя» соҳибига кўра бу дурустдир. Фақат «Ҳидоя» соҳиби «Тажнис» ва «Мазид» номли асарларида имо-ишора билан намоз ўқишдан ожиз қолиш муддати беш вақт намоздан ортиқ давом этса, бемор айтилган нарсаларни тушунса ҳам, намоз ўқиш мажбурияти ундан соқит бўлади, деганлар, «Қозихон» ва «Муҳит» муаллифи ҳам буни тасдиқлаганлар. Шайхулислом ва Фахрул-Ислом ҳам бу нуқтаи назарни ихтиёр қилганлар. «Зоҳирия» китобида фатво шунга дейилган. «Хулоса» китобининг соҳиби ҳам мазкур ҳукмни ихтиёр қилган, «Янобиғ», «Бадоиъ» саждада бошини рукуъда эгганидан ва «Вал-волижий» асарларининг соҳиблари ҳам бу фикрни тўғри деганлар. Барчасини Аллоҳ раҳмат қилсин.



Турли масалалар

1. Боши билан имо-ишора қилишга кучи етмаган киши кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб намоз ўқимайди, чунки сажда қош, кўз ва юрак билан эмас, бош билан қилинади.

2. Тик туриб ўқишга кучи етиб, рукуъ ва сажда қилишга кучи етмаган киши намозини ўтирган жойида имо-ишора билан ўқийди.

3. Соғлом киши намоз ўқиётганида тоби қочса, кучи етган шаклда  имо билан бўлса ҳам намозини тамомлайди.

4. Ўтирган жойида рукуъ ва сажда қилиб намоз ўқиётган киши, намоз асносида ўзини яхши ҳис қилса, ўрнидан туриб намозини давом эттиради ва шу тарзда тамомлайди. Рукуъ ва сажда қилолмасдан имо билан ўқиётган киши (ўзини яхши ҳис қилса) намозни бошидан қайта ўқиши керак.

5. Эсини йўқотган ва ҳушидан кетган кишининг бу ҳолати беш вақт намоз мобайнида давом этса, ўзига келгач, бу намозларининг қазосини ўқийди. Беш вақтдан кўпроқ давом этса, қазосини ўқимайди (ундан соқит бўлади).

«Нурул изоҳ» китоби асосида тайёрланди