2017 йилнинг апрелида Москва округ ҳарбий суди Москвадаги «Ёрдам» масжиди имомини уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Терговнинг таъкидлашича, 2013 йил 23 сентябрда Велитов Москва масжидларидан бирда Россия Федерацияси ҳудудида тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломия» қатнашчиларидан бирининг фаолиятини оқлайдиган нутқ қилган. Аввалроқ Хасавов имом ҳаётидаги учинчи инфарктни қамоқда бошидан ўтказгани ҳақида маълум қилганди.