loader
Foto

АҚШ ва Европа Исроилни қуроллантиришда давом этмоқда...

Байден маъмурияти Фаластин мусулмонларини ўлдиришни давом эттириш учун Ғазо секторига ҳаво ҳужумларида фойдаланиш учун ярим тонналик МК-83 бомбаларини Исроилга юборишни маъқуллади!



Европа Иттифоқи мусулмон давлатлари президентларининг бундай қилмаслик ҳақидаги барча илтимосларига қарамай, Исроилни қуроллантиришда давом этмоқда.

Исроил 39 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирганига ва геноцидда айбланганига қарамай, Европа давлатлари Тел-Авивга қурол етказиб беришда давом этмоқда.

Бу Фаластинга янги ҳужумларни кучайтирмоқда ва бутун эксклавда гуманитар фалокатни кучайтирмоқда.

Қўшма Штатлар Яқин Шарққа ҳаво кучлари флагманлари флотилиясини жўнатмоқда

Хорижий ОАВ хабарига кўра, USS Theodore Roosevelt авиаташувчи кемаси кеча Эрон рўпарасида жойлашган Ҳормуз бўғозига кириб келган.

USS Abraham Lincoln самолёт ташувчи кемаси ҳам ҳарбий армада ҳамроҳлигида Яқин Шарққа йўл олди.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Яқин Шарққа янги бешинчи авлод Ф-22А Раптор қирувчи самолётларининг яна бир эскадронини юборишни буюрди.

Шунингдек, АҚШ Қатардаги базасига камида битта Б-2 стратегик бомбардимончи самолётини юборди. АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 12 та крейсер ва баллистик ракеталарни тутиб олиш қобилиятига эга эсминетларига йўналишни ўзгартириш ва Исроил томон йўл олиш буюрилди.

4000 АҚШ денгиз пиёдалари баталонини ўз ичига олган USS Wasp (LHD 1) десант кемаси бошчилигидаги ARG тезкор жавоб жанговар десант гуруҳи Крит ороли ҳудудига жойлаштирилди. ARG таркибига F-35B қирувчи-бомбардимончиларидан иборат эскадрон киради.

Қўшма Штатлар, шунингдек, Яқин Шарқ минтақасида қўшимча ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштирди. Мусулмонлдарни янада кўпроқ ўлдириш учун барча кучлар шай ҳолатга келтирилди.

Абу Муслим таржимаси (русчадан)